«Пахтакор» Суюнов, Аъзамов, Турсунов ва Қувватов билан хайрлашди

«Пахтакор» Суюнов, Аъзамов, Турсунов ва Қувватов билан хайрлашди

«Пахтакор» клуби Суперлига-2023 мавсуми якунидан кейин уч нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди.

«2017 йилдан буён «шерлар» сафида ўйнаб келган ҳимоячи Шерзод Аъзамов, дарвозабон Элдор Суюнов ва бир ярим йил ўйнаган Достон Турсуновга клуб раҳбарияти томонидан жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди», - дейилади клуб хабарда. 

 Аъзамов ва Суюнов «Пахтакор» билан бештадан чемпионлик, иккитадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида зафар қучди. Аъзамов жамоамиз билан жами 141 учрашувда иштирок этиб, 3 гол муаллифига айланди. Суюнов эса 108 ўйинда майдонга тушди. Турсунов эса бир ярим йил ичида икки бор чемпионликни қўлга киритди. Достон 24 учрашувда 2 тўп киритди.

***
Санжар Қувватов фаолиятини "Нефтчи"да давом эттиради. Сўнгги беш йилни "Пахтакор"да ўтказган дарвозабон Санжар Қувватов фаолиятини "Нефтчи"да давом эттиради.

2019 йилдан бошлаб пойтахтда ўйнашни бошлаган Қувватов шу давр ичида жами 109 беллашувда майдонга туширилди. Санжар "Шерлар" билан бешта чемпионлик, иккитадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлди. Биз Қувватовнинг жамоамиз ғалабаларига қўшган ҳиссаси учун раҳмат айтиб, келгуси фаолиятига омад тилаймиз.