«ПЕНТА-ТРИК» САМАРАСИ

«ПЕНТА-ТРИК» САМАРАСИ

Кутилганидек, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд ЧЛнинг ўтган ҳафтадаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

«РБ Лейпциг»га қарши ўйин (7:0)да 5та гол урган норвегиялик «йиртқич» УЕФА сўровида Виктор Осимхен («Наполи»), Ҳоқон Чалханоглу («Интер») ва Карим Бензема («Реал»)дан кўпроқ овоз тўплади. 

«Спортинг» дарвозабони Антонио Адан эса ЕЛ лауреати бўлди. «Арсенал»га қарши баҳсда 7та «сэйв» намойиш этган ва пенальтилар сериясида 1та зарбани тўсган испаниялик кипер Каземиро («МЮ»), Жан-Тьерри Лазар («Юнион»), Оркун Кекчю («Фейеноорд»)дан устун келди.