Пеп Матеони кўндирди

Пеп Матеони кўндирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда жамоасига «Челси»нинг хорватиялик легионери Матео Ковачични қўшиб оладиган бўляпти.

Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, 29 ёшли футболчи «шаҳарликлар» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришиб бўлган. Энди «Сити» мутасаддилари «аристократлар»ни футболчини қўйиб юборишга кўндириши керак. Трансфер мутасахассислари буни 40 миллион евро эвазига уддалаш мумкинлигини айтмоқда. Ковачич мавсумда 37та учрашувда қатнашиб, 2тадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Унинг лондонликлар билан шартномаси тугашига яна бир йил бор.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.