Нистелрой ўрнини Петер Бос эгаллади

Нистелрой ўрнини Петер Бос эгаллади

Нидерландиянинг ПСВ клуби жамоанинг янги бош мураббийини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Петер Бос жамоа бош мураббийи этиб тайинланган. 59 ёшли мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзоланган. Бос «Аякс», «Боруссия» Дортмунд ва «Байер»даги фаолияти билан ном қозонган. Унинг сўнгги жамоаси «Лион» бўлиб, Петер 2022 йилнинг октябрь ойида Франция клубидан истеъфога чиқарилганди.  Петер Бос мавсум якунида жамоа билан хайрлашган Руд ван Нистелрой ўрнини эгаллади. Собиқ футболчи қўл остида ПСВ Нидерландия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган, чемпионатда эса 2-ўринни эгаллаганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.