Пике медиа лигасини ишга туширмоқда

Пике медиа лигасини ишга туширмоқда

Испания медиа футбол лигасини ишга туширишга ҳозирлик кўрилмоқда.

«Kings League» деб номланган лойиҳа асосчилари «Барселона» собиқ ҳимоячиси Жерар Пике ва машҳур испаниялик инфлюэнсер Ибаи Льянос. Мусобақада 12та жамоа иштирок этади, ўйинлар 7 га 7 форматда ўтказилади. Клублар президентлари машҳур блогерлар, ютуберлар, журналистлар ва футбол юлдузлари, жумладан, Серхио Агуэро (Kunisports жамоаси) ва Икер Касильяс (1K клуби) бўлади. «Kings League» яратувчилари анъанавий футбол қоидаларига бошқа спорт турларидан баъзи элементларни қўшишни режалаштирмоқда. Масалан, драфт. Ҳар бир жамоада 12 нафардан ўйинчи бўлади, улардан 10 нафари драфтда танланади. 11-қатнашчи клуб президентлари томонидан бутун мавсум учун танлаб олинади, 12-ўйинчи эса мунтазам равишда алмашиб туради. Турнирда Чичарито, Рубен де ла Ред, Рауль Тамудо ва бошқа машҳур футболчилар ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Kings League 2023 йилнинг 1 январида бошланиши режалаштирилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.