Пимента - «Севилья» бош мураббийи

Пимента - «Севилья» бош мураббийи

«Лас-Пальмас» устози «Севилья»ни қабул қилиб олди.

49 ёшли Хавьер Гарсия Пимента билан икки йиллик шартнома имзоланди. Испаниялик мутахассис 2006 йилдан 2021 йилгача «Барселона» тизимида ишлаган - ёшлар жамоаларига, шунингдек, «кўк-анорранглилар»нинг ўринбосарларига мураббийлик қилган. У 2017/18 йилги мавсумда клуб билан УЕФА ёшлар лигасида ғолиб чиққан. Пимента 2022 йилдан бери «Лас-Пальмас»ни бошқараётганди. У жамоани Ла Лигага қайтарди ва ўтган мавсумда юқори дивизионда 16-ўринни эгаллади. Олдинроқ «Севилья» Ла Лигада 14-ўринни эгаллаганидан кейин Кике Флорес бош мураббийлик лавозимини тарк этганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.