Почеттинога Меньян керак

Почеттинога Меньян керак

«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа дарвозабонларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.

Ўтган мавсумларда дарвозани қўриқлаган Эдуар Менди сотиб юборилди, Кепа Аррисабалага «Реал»га ижарага жўнатилди. Ёзда жамоага 25 миллион фунт эвазига Роберт Санчес олиб келинди. Кейинчалик Жорж Митрович ва Габриэль Слонина каби дарвозабонлар трансфер қилинди. Бироқ аргентиналик мутахассисга бу вариант ҳам ёқмаяпти. Маълумотларга қараганда, «аристократлар»га Франция терма жамоаси ва «Милан» посбони Майк Меньян керак. «Челси» 28 ёшли дарвозабонни асосий нишон сифатида белгилаган. «ПСЖ» ҳам ўз дарвозасини қўриқлаётган Италия терма жамоасининг биринчи рақамли посбони Жанлуижи Доннарумма ўрнига Майк Меньянни олиб келмоқчи. «Челси» ҳам, «ПСЖ» ҳам яхшигина молиявий даромадларни кафолатлаган ҳолда Майк Меньянни ўз сафига оғдириб олишга ҳаракат қилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.