Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
-Ҳаммага салом, кўриб турибман, бугун барчанинг кайфияти юқори. Сизларни соғинганман.
Италянча гапиришга ҳаракат қиламан, лекин хато қилсам, айбга буюрмайсиз, - дея Туриндаги илк матбуот анжуманида сўз бошлади фаолиятида иккинчи марта «Ювентус» сафига эркин агент мақомида қўшилган франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба. Ҳа, «МЮ» билан хайрлашган футболчи «кекса синьора»га қайтди ва 2026 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган шартнома остига имзо чекди.
- Шу кунларда қандай ҳис-туйғулар оғушидасиз?
- Уйга қайтганимдан хурсандман. Ҳа, бу ер чиндан ҳам, ўз уйимдек. Одамлар мени қандай кутиб олишгани тўлқинлантириб юборди - бунақасини фақат орзу қилиш мумкин.
- Тўғрисини айтинг, қайтиш ҳақида қанча ўйладингиз?
- «Ювентус» мухлислари ёзган хабарларни ўқиб, чинакам бахтиёрликни туйдим, лекин бор эътиборни «МЮ» ўйинларига қаратардим, барибир. Тўғри, қайтиш ҳақида ҳам тез-тез ўйлардим, мана, энди яна Туриндаман.
- Бу сафар олдингисига нисбатан кўпроқ босимга дуч келишдан чўчимайсизми?
- Босим нима ўзи? Жиддий гапирсам, ҳеч қандай босим йўқ. Ахир «Ювентус»да ўйнаш тажрабасига эгаман, клубда ажойиб дамларни ўтказганман.
- Аллегри якуний танловингизга нечоғли таъсир кўрсатди?
- Иккимиз мунтазам алоқадамиз. Умуман, ўртамизда ажойиб муносабат шаклланган. Ўзи қайтиш вақти келганди, айниқса, Аллегридек мураббий чорлаганини инобатга олсак.
- «Ювентус»дан «МЮ»га қайтишингиз хато бўлмадими? Бу ҳақда ўйлаганмисиз?
- Йўқ, ҳеч қачон. Тақдирга ишонаман ва танловимдан асло афсусланмайман. Ҳа, баъзида ишлар ўзингиз хоҳлагандек ривожланмайди, лекин ортда қолган йиллардан мамнунман. Зеро, айнан Манчестерда ўсиб-улғайдим, ҳақиқий эркакка айландим. Ғалаба қозониш ёки ютқазишингизни ҳеч қачон олдиндан билолмайсиз. Ҳаммаси - Аллоҳнинг иродаси.
- Клуб қачон алоқага чиқди ва айнан қайси паллада қайтишга қарор қилдингиз?
- Аниқ бир кунни айтолмайман. Барчасида қалбимга қулоқ солдим. Қисқаси, танам ва онгим «Ювентус»га қайтишни хоҳлаётганим ҳақида сигнал берди ва бунга шунчаки, бўйсундим.
- «Ювентус»дан кетгач, нимадандир афсусландингизми? Энди жамоага биринчи даврдагидан кўпроқ наф келтира оласизми?
- Шу кунларда мухлислар мен билан биргалар, уларнинг фикрларини эшитдим. Эвра билан Италиядаги мухлислик бошқача эканлиги ҳақида гаплашгандик. Ўйлайманки, тажрибам ошди. Лекин кўп нарса танамга боғлиқ, чунки энди унча ёш эмасман. Манчестерда барча йўналишлар бўйича кўп нарса ўргандим. Эндиликда ёшларга ёрдам бера оламан, шунингдек, жамоа равнақига аввалгидек ҳисса қўшишдан умидворман.
- «Ювентус» ҳар доим асосий танловингизмиди?
- Яширмайман, бошқа жамоаларга ўтиш варианти ҳам йўқ эмасди, лекин «Ювентус»ни қалбим амри билан танладим. Бу ерда яна муваффақият қозонишга шубҳам йўқ. Ўйлайманки, аввалгидан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишга қодирман.
- Бугунги «Ювентус» ҳақида нима дея оласиз?
- Биламан, клуб ўтган йили ҳеч нарса ютмади, худди мен каби. Шундай экан, ҳозир клуб билан бир хил ҳолатдамиз, мақсадимиз ҳам муштарак. Янги мавсум шахсан мен учун жуда муҳим, имкон борича кўпроқ соврин ютмоқчиман.
- Манчестерда сизга нима етишмади?
- Мураббий ҳар йили ўзгаравергач, ўйнаш қийин. Яна жароҳатлар ҳам қийнади. Умуман олганда, тезликни йўқотганимда бир қанча омиллар бор: мураббий, жамоа, позиция...
- Мухлислар ва рақиблар қандай Погбани кутишга чоғланишсин?
- Фақат ғалабага интиладиган Погбани. Мағлубиятни асло тан олмайман, ҳар ҳолда, энди отаман. Ўйинлардан сўнг оилам билан вақтни чоғ ўтказмоқчиман.
- Ди Мария билан яхши танишсиз...
- Биламизки, Анхель - жаҳон даражасидаги футболчи. Унинг жамоага ёрдам беришига ишончим комил, чунки тажрибаси катта, ғолиблик руҳияти кучли.
- Дибала билан 10-рақам масаласини муҳокама қилдингизми?
- У билан гаплашдим, лекин «10» хусусида эмас. Пауло - яхши дўст, рақам эса мени унча қизиқтирмайди.
- «Ювентус» Европада қанчалик узоққа бориши мумкин?
- Албатта, Европа миқёсида ўсишимиз керак. Ҳаммамиз ЧЛда ғалаба қозониш орзусидамиз. Бироқ биринчи мақсад - скудеттони қайтариш. Агар ЧЛда ҳам зафар қучсак - нур устига аъло нур.
- Баскетбол ўйинида Аллегрига қарши чиқишга тайёрмисиз?
- Бу ердан кетганимдан сўнг ҳам «Ювентус» ўйинларига бефарқ қарамадим. Жамоада салоҳият бор, жумладан, ёшларда ҳам. Ўйлайманки, ажойиб натижаларга эриша оламиз, бунинг учун рақиблардан очроқ бўлишимиз керак. Мураббий билан баҳслашишга келсак, илгари ёш эдим ва кўпинча унга ютқазиб қўярдим. Энди анча улғайдим, буёғига мени осонгина енгишни хаёлига ҳам келтирмасин.
- Ўтишдан олдин Франция термаси вакиллари билан ҳам маслаҳатлашдингизми?
- Асосан мураббийлар билан гаплашдим. Улар мени Францияда кўришни хоҳлашди, лекин ўзимда «Ювентус»га қайтиш иштиёқи кучлилик қилди. Терма жамоадаги футболчиларни эса безовта қилгим келмади, чунки йигитлар таътилда эдилар...
«Ювентус» матбуот хизмати хабарига қараганда, клуб 2022 йилнинг 31 августига қадар Поль Погбага комиссион ҳақ сифатида 2,5 млн. евро тўлайди. Эслатма, франциялик футболчи 2012-2016 йиллар оралиғида айнан Туринда ўйнаган ва 100 млн. евро эвазига «МЮ»га қайтганди.
М.ПЎЛОТОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789