Про лига, 21-тур: Кутилганидек, «Динамо» 1 йиллик танаффусдан яна Суперлигада! 

Про лига, 21-тур: Кутилганидек, «Динамо» 1 йиллик танаффусдан яна Суперлигада! 

Хабарингиз бор, бугун Про лига 21-тури доирасидаги дастлабки баҳсда «Динамо» Самарқандда ғалабага эришиб, расман Суперлига-2024га йўлланма олди.`

Вадим Абрамов шогирдлари бир йиллик мағлубиятсиз сериясини давом эттириб, «Ғиждувон» устидан ишончли ғалабага эришишди. Шундай қилиб, «Динамо» 41 очко жамғариб, турнир якунига яна бир тур қолганда муддатдан аввал расман Суперлига-2024га қайтди. 
Айтганча, Вадим Абрамов шогирдлари 19 октябр куни «Насаф»га қарши Ўзбекистон кубоги яримфиналида тўп суради. Финал йўлланмаси учун баҳс Қаршида ўтади
Аввалроқ, «Локомотив» ҳам Суперлигага чиққанди

Про лига. 21-тур

«ДИНАМО» – «ҒИЖДУВОН» 4:0

Ҳакам: Жалолиддин Ҳусниддинов

Голлар: Дилшод Раҳматуллаев 39, 90+2 Ҳазратжон Турсунқулов, Дэррик 90+5.

«Динамо»: 25.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев, 7.Франсис Нарх, 13.Жавлонбек Маликов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Салим Мустафоев, 18.Дилшод Раматуллаев, 22.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Абубакир Мўйдинов, 44.Душан Мийич, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.

Захира: 1.Фарход Раҳматов, 5.Достон Фотеев, 9.Ҳазратжон Турсунқулов, 11.Юдаи Коике, 15.Дерик Эдия, 16.Бобур Мадаминов, 19.Элнурбек Саитмуратов, 27.Муроджон Тошматов, 33.Валерий Акопов.

«Ғиждувон»: 89.Шаҳзод Шамсиддинов, 4.Шавкат Раҳматов, 8.Акбар Муродов, 11.Муҳаммад Одилов, 14.Асилжон Мансуров, 17.Абдувосидхон Абдурашидов, 19.Азизхон Эркинов, 31.Тўлқин Умаров, 70.Машраб Ғаниев, 78.Фарруҳ Жўраев, 99.Ислом Бойсариев.

Захира: 12.Акмал Содиқов, 5.Асадбек Исломов, 6.Жаҳонгир Исмоилов, 7.Жамшид Ҳасанов, 18.Азиз Олимов, 25.Темур Тулегенов, 77.Алфайзи Неъматов, 98.Достон Ибрагимов.