«ПСЖ» 10 миллион жарима тўлайди

«ПСЖ» 10 миллион жарима тўлайди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) томонидан молиявий «фейр-плей»ни бузган клубларга қандай жазолар таҳдид солаётгани маълум бўлди.

Get Italian Football News нашрининг La Republicca нашрига таяниб хабар беришича, энг катта жаримани «ПСЖ» тўлаши керак бўлади. Манбага кўра, парижликлар клуби УЕФАга 10 миллион евро тўлайди. Қайд этилишича, «Ювентус» ва «Милан» ҳам мос равишда 3 миллион ва 2 миллион евро миқдорида жарима тўлайди. Айни вақтда «Интер», «Рома», «Марсель» ва «Монако» УЕФА билан музокараларни давом эттиришмоқда. Яқин ўн кун ичида мазкур клублар ва ташкилот ўртасида шартнома тузилади. УЕФА «нерадзуррилар» ва «жаллоросси»га трансфер чекловлари, шунингдек, кичик жарималар қўйиши кутилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.