«ПСЖ» Неймарга рухсат берди

«ПСЖ» Неймарга рухсат берди

«ПСЖ» раҳбарияти бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг «Барселона»га кўчиб ўтишига рухсат берди.

Sport нашри хабарига кўра, парижликлар бу трансфер амалга ошириш учун каталонияликлар билан музокараларда уларга кенгроқ имконият яратиб беришга қарор қилган. 31 ёшли Неймар 2013-2017 йиллар давомида «Барселона» шарафини ҳимоя қилган эди. Парижликлар уни олиш учун каталонияликларга 222 миллион евро бадал пули тўлаган. Бу кўрсаткич ҳозир ҳам рекорд сумма ҳисобланади. Ҳужумчининг «ПСЖ» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача имзоланган. Бироқ, охирги мавсумда матбуот ва мухлислар Неймарга кўп босим ўтказмоқда. Шу боис, тажрибали тўпурар жамоани тарк этишга қарор қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.