«ПСЖ» жарима тўлайди

«ПСЖ» жарима тўлайди

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган «ПСЖ» - «Милан» учрашуви бўйича ҳукм чиқарди.

Учрашув парижликларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган эди. Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, француз гранди мухлислар томонидан пиротехника воситаларидан фойдалангани, мухлислар майдонга чиқиб кетгани ва стадиондаги ўтиш жойларини тўсиб қўйгани учун 98 минг евро миқдорида жаримага тортилди. «Милан» ўз навбатида мухлисларининг хатти-ҳаракати учун 23 минг билан жазоланди. Тўрт тур натижасига кўра, «ПСЖ» 6 очко жамғариб, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Милан» эса 5 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.