Пулишич Испанияга йўл олиши мумкин

Пулишич Испанияга йўл олиши мумкин

Лондоннинг «Челси» клубида ўйнайдиган АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич мавсум охирида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли америкалик футболчининг хизматларига Мадриднинг «Атлетико» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Матрасчилар» футболчини ёзги трансфер ойнасида қўлга киритишга ҳаракат қилади. Кристианнинг «кўклар» билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt портали унинг нархини 38 миллион еврога баҳоламоқда. Пулишич жорий мавсум АПЛда 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та голли узатмага муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.