Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қилиш имконияти борми?
Бор. Турнирни қабул қилиш учун 4-6та стадион бўлса, бас.
Франциянинг «Брест» клуби ЧЛ Лига босқичига 2та чиройли ғалаба билан киришди.
Лига 1 вакили бунинг ортидан 4,2 млн. евро олади. Диққат, шунча маблағ клуб футболчиларининг 6 ойлик маошини қоплашга етиб ортади. Хуллас, RMC Sport маълумотига қараганда, «Штурм» (ўз майдонида - 2:1) ва «РБ Зальцбург» (сафарда - 4:0) устидан қозонилган 2та ғалаба учун УЕФА тақдим этадиган мукофот пули (1та ғалаба учун - 2,1 миллион евро) камтарин «Брест»нинг йиллик операцион бюджетига мислсиз тиргак бўлади.
Лига 1-2023/2024да 3-ўринни банд этиш асносида илк марта ЧЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган «Брест»нинг йиллик бюджети 48 млн. еврони ташкил этади. Демак, жамоа дастлабки 2та турда 4,2 «лимон» ишлаб, ўз бюджетининг 8,75 фоизини қоплади. Қолаверса, 4,2 млн. евро «Брест» футболчиларининг 6 ойлик маошига етади. Маълум бўлишича, клубда 1 ойлик иш ҳақи жамғармаси атиги 700 минг еврога тенг.
«Брест» ЧЛ Лига босқичи 2-туридан кейинги турнир жадвалида 2-3-ўринларда турибди! Тўғри, ҳозирда 7та клуб 100 фоизлик натижага эга. Тўплар нисбати бўйича эса «Брест» биргина «Боруссия» Д. клуби (10:1)дан ортда. «Бенфика»да бу кўрсаткич худди «Брест»никидек - 6:1.
Бор. Турнирни қабул қилиш учун 4-6та стадион бўлса, бас.
Жозе Моуриньо Туркияда ҳам ҳакамларга қарши уруш очган кўринади.
51 ёшли германиялик мутахассис Томас Тухел Англия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789