ТАФСИЛОТ: Ёрқин фаолиятдаги ёмон йил
Жорий мавсумни жароҳатларсиз ўтказиш бобида «Реал»нинг омади келмади.
Доха шаҳрида давом этаётган футбол бўйича ЖЧда «энг яхшилар» аниқланмоқда.
Мундиалда шов-шувга сабаб бўлаётган Африка вакили Марокаш терма жамоаси иккита йўналишда ҳаммадан зўр деб топилди.
Мукофотларнинг бири якка ўйинчига, иккинчиси бутун жамоага тегишли. Футболчилар борасида «ПСЖ» (Франция) ҳимоячиси Ашраф Ҳакими тўпни рақибдан олиб қўйиш бўйича мундиалдаги энг яхши футболчи деб топилди. Жаҳон биринчилигидаги тўрт ўйин мобайнида у 17 марта рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйди. Бошқа ҳеч бир футболчи бунчалик ўзини кўрсатган эмас. Иккинчи ва учинчи ўринларда — Нуссайр Мазрауи (Марокаш) ва Иброҳим Канате (Сенегал) — 13 мартадан.
Марокаш ҳимоя чизиғи энг мустаҳкам терма жамоа ҳам ҳисобланади, ЖЧ-2022 давомида дарвозасидан атиги битта тўп олиб чиқди. Ўша гол киритилган ўйинда Марокаш Канадани 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Айтганча, жамоанинг зафарли юришида дарвозабон Яссин Бунунинг хизматлари каттабеқиёсдир. Хорватия (0:0), Белгия (2:0), Испания (0:0, пеналтилар серияси бўйича 3:0)га қарши ўйинларда қаҳрамонлик кўрсатди.
Чоракфиналда Марокаш ҳимоясини яна бир карра чинакам имтиҳон кутмоқда. Гап шундаки, 1/8 финалда кимсан Швейцарияни хоккейча ҳисобда доғда қолдирган Португалия (6:1) билан кейинги босқич учун курашади.
Ўйин 10 декабр куни соат 20:00 да бошланади.
Жорий мавсумни жароҳатларсиз ўтказиш бобида «Реал»нинг омади келмади.
Хабарингиз бор, Таиландда ўтаётган футзал бўйича Осиё Кубогида 3-ўрин учун баҳс якунланди.
Бу сафарги «Эль-класико» Ла Лига обрўсига хизмат қилмагани аниқ.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789