Қатар Эквадор футболчиларига пора бердими?...

Қатар Эквадор футболчиларига пора бердими?...

Қатар Эквадор миллий жамоаси футболчиларига пора берган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда журналист, сиёсий таҳлилчи ва Британия Яқин Шарқ тадқиқотлари марказининг минтақавий раҳбари Амжад Таҳа маълум қилди. «Қатар ўйинда ютқазиб бериши учун 8 нафар эквадорлик футболчига 7,4 млн. доллар пора берди. Ҳисоб 1:0 бўлади ва гол иккинчи таймда урилади. Буни Қатар ва Эквадордан беш нафар инсайдер тасдиқлади. Умид қиламизки, бу - ёлғон. Ушбу маълумотларнинг тарқалиши натижага таъсир қилади, деб умид қиламиз. Дунё ФИФА коррупциясига қарши туриши керак», - деб ёзди Таҳа «твиттер»даги саҳифасида. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 Қатарда бўлиб ўтади. Турнир 20 ноябрь куни айнан мезбонларнинг Эквадорга қарши беллашуви билан бошланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.