РПЛ. 16-тур: «Ростов» нохуш анъанани бузди
«Ростов» 2020 йилдан буён ЦСКАни илк марта енгди.
Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Марк Кукурелья Европа чемпионига айлангач, дарҳол ўз имиджини ўзгартирди.
У энди қорасоч эмас, қизилсоч йигит. Йўқ, «Челси» вакили қоп-қора жингалак сочларини ўз-ўзидан қизил рангга бўягани йўқ. Маълум бўлишича, Марк Евро-2024 стартидан олдин агар Испания термаси чемпион бўлса, худди шундай қилишга ваъда берган экан. Қисқаси, ҳимоячи ўз сўзи устидан чиқди.
Турмуш ўртоғи Клаудия Родригеснинг айтишича, Марк Кукурелья жуда иримчи экан: «Ҳа, у иримларга амал қилади. Менимча, қаердадир сочини қизил рангга бўяшга ваъда берган бўлса керак. Лекин менга бу борада ҳеч нима демаганди. Марк болалигидан узун сочларини алоҳида парваришлайди. Аслида олдин сочлари текисроқ эди. Марк фақат улғайгани сари жингалаксочга айланди. Умуман, ҳозирги соч турмаги - унинг ўзига хос шахсияти. Кўпчилик Маркни сочини қирқишга ундаяпти, лекин у менга шу ҳолатида кўпроқ ёқади». Кукурельянинг ўзи ҳам яқинда маҳбубаси жингалак соч турмагига муносабати ҳақида гапирганди: «Европа чемпионатида ғолиб чиқиш шарафига сочларимни кесишга ваъда бера оламанми? Йўқ. Бу ҳолатда турмуш ўртоғим мени нақ ўлдиради. Чунки у жингалак соч турмаганимни ғоят қадрлайди. Эҳтимол, яна кўп йиллардан кейин сочларим билан нимадир қиларман. Балки Nivea каби шампунлар рекламасида суратга тушарман...».
Мана, бирданига ҳар иккаси амалга ошди: Марк сочини қизил рангга бўяш баробарида бу жараённи Garnier интеграциясига айлантирди. Кукурельянинг сочларини ўстириб юришига онаси ҳам сабабчидир. Таъкидланишича, хоним бундай соч турмаги ўғлининг майдонда ажралиб туришини таъминлайди. У яна ушбу имидж Маркка омад келтиришига ҳам ишонади. Кукурелья эса онаси фикрини ҳурмат қилади ва шунинг учун сочини қайчи теккизмайди. Асосийси, ҳимоячи сўнгги вақтлар фақат соч турмаги эмас, ёрқин ўйини билан ҳам кўзга ташланмоқда. Хусусан, Евро-2024 доирасидаги 6та ўйин (барчаси бошланғич таркибда)да майдонга тушди ва финалда Микель Ойарсабаль томонидан урилган ғалаба голига ҳаммуаллифлик қилди. Шу тариқа мухлислар Кукурельяга атаб, қувноқ қўшиқ ҳам айтишди:
Куку куку-релья, у паэлью ейди,
Куку куку-релья, у «Эстрелья» ичади,
Холанд титрайди, чунки Кукурелья келади…
«Ростов» 2020 йилдан буён ЦСКАни илк марта енгди.
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол тарихида 200та жамоа дарвозасини нишонга олган биринчи футболчи бўлди. Умуман, португалияликнинг профессионал фаолиятидаги жами голлари сони 911тага етди.
Матвей Сафонов «ПСЖ» сафидаги 5та ўйиндан 3тасини «қуруқ» якунлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789