АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футбол жамоатчилигининг асосий эътибори қатар мундиали беллашувлари билан банд бўлган паллада «Ливерпул»да аввалига одатийдек кўринган, аслида ўта муҳим ўзгаришлар юз бермоқда.
Очиғини айтганда, бу ишларнинг охири бахайр бўлишига кафолат йўқ. Мерсисайдликлар жамоанинг тикланиши ва тараққиётига улкан ҳисса қўшган мутахассислардан жудо бўлмоқдалар. Балки бунга клуб раҳбариятининг жамоани сотиб юбориш хусусида бош қотира бошлагани сабаб бўлгандир.
Ҳаммаси Fenwey Sports Group (FSG) компаниясининг ташқи сармоядорлар билан ҳамкорлик қилишга ёки жамоани тўла-тўкис сотиб юборишга тайёр эканлигини эълон қилганидан кейин бошланди. Компания вакиллари олди-сотди борасида шошилмасликларини баён этишган бўлсада, муносиб харидорларни топиш жараёни бошланган. ОАВ хабарларига кўра, клубдагилар FSGнинг кўп жиҳатдан трансфер бозоридан келадиган даромадларга асосланган бошқарув услуби аввалгидек самарали эмас.
FSGнинг клубни сотишга тайёрлиги ҳақидаги баёноти муайян қарорларга олиб келди. Биринчиси - Майк Гордоннинг одатий фаолиятидан воз кечиши. Майк иш ҳажми жиҳатидан «Ливерпуль»нинг 2-сармоядори ва клубнинг кундалик фаолияти учун масъул шахс эди. Энди бу мажбуриятлардан озод этилиб, «қизиллар» учун муносиб харидорларни излаш билан шуғулланади.
Гордон жамоанинг сўнгги йиллардаги муваффақиятларига улкан ҳисса қўшди. У FSGнинг Бостондаги офиси билан Мерсисайд ўртасидаги боғловчи звено эди. Юрген Клоппнинг апрель ойидаёқ янги шартномага имзо чекишига айнан Гордон сабабчи бўлди. Шунингдек, у клубда спорт директори лавозимини ташкил этди ва Майкл Эдвардсни шу лавозимга тайинлади. Майкл бир қатор манфаатли келишувларни амалга оширди.
Гордон янги лавозимга ўтказилганидан кейин, «қизиллар»нинг амалдаги спорт директори Жулиан Уорд мавсум якунида клубни тарк этишини эълон қилди. Атиги 5 ой ишлаган функционернинг қарори раҳбарият учун ўта кутилмаган янгилик бўлди. Уорд мазкур лавозимни эгаллашидан аввал Эдвардс билан ҳамкорликда ишлаган, кейин унинг ўрнини тўлдирганди. Жумладан, у Майкл назорати остида бош скаут Барри Хантер ва селкция бўлими раҳбари Дэйв Фаллоуз билан январда Луис Диасни «Порту»дан харид қилиш жараёнида ишлаганди. Муҳаммад Салоҳнинг янги шартномаси музокараси ҳам Уорд иштирокида ўтди.
Шунингдек, у «Бенфика» ўйинчиси Дарвин Нуньес транферида рақобатчи клублардан устун келган, Садио Маненинг «Бавария»га ўтишида ҳам фаол бўлганди. Юрген Клопп Уордни клубдан кетмаслиги тарафдорлари сафида бўлганлиги мантиқан тўғри қарор. Мураббий у ва Эдвардснинг ёрдамида омадли трансферларни амалга оширганди. Ҳозир германиялик мутахассис тасарруфида фақат Хантер ва Фаллоузлар қолишди. Бироқ бу ҳамкорлик қандай самара бериши маълум эмас.
Англиядагилар фикрича, Уорднинг кетишга қарор қилиши FSGнинг клубни сотиш нияти билан боғлиқ. Функционер анча вақт давомида аҳил жамоанинг бир бўлаги сифатида ишлади. Янги раҳбарият даврида вазият ўзгариши мумкин. Уорд таваккал қилмоқчи эмас, ҳаммасини қайтадан бошлашни истамайди. Боз устига, шундай ҳолатга тушиб қолган ёлғиз у эмас. Спорт директори ортидан яна бир муҳим мутахассис - футбол тадқиқотлари бўлимининг директори Айан Грэм ҳам мавсум якунида мерсисайдликлар жамоасини тарк этиши хусусида ариза берди. У 2012 йилдан бери шу лавозимда ишлаб келаётганди. Энди Грэм «Ливерпуль» учун иқтидорли футболчиларни излаб топиш билан шуғулланади. У ўз лавозимини июнь ойида тарк этган, ҳозир ўқув марказида 12 кишилик бўлимни бошқармоқда.
Грэмни «Ливерпул»га Эдвардс олиб келганди. Айан клуб аналитикаси савиясини ошириб, «қизиллар»нинг таркибни кучайтиришдаги муҳим қуроли даражасига олиб чиқди. Мутахассис клуб аналитикасига Monyball тушунчасини олиб кирди. Мазкур ибора имкон қадар камроқ ҳаражатлар эвазига натижаларни максимал даражада яхшилашни англатади.
Муҳаммад Салоҳни «Ливерпуль» «Рома»дан айнан Грэмнинг тавсияси билан харид қилганди. «Хоффенхайм»даги Роберто Фирминони эса «қизиллар» унинг бўлимидаги мутахассислар маслаҳатига биноан ўз таркибига қўшиб олганди.
Жамоанинг янги ўйинчиларни излаб топиш ва таркибга жалб этиш тизими узоқ йиллардан бери барқарор фаолият юритмоқда. Келишувларнинг аксарияти муваффақиятли бўлганди. Грэм, Эдвардс ва Уорд учлиги Клопп билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишганди. Ёзда мураббий бу учлик кўмагидан фойдалана олмайди.
Юксак натижаларга эришиш учун унинг атрофидаги ҳар бир мутахассис муҳим аҳамиятга эга эканлигини германиялик мураббий жуда кўп такрорлаганди. Клопп бу билан фақат мураббийлар штабини эмас, балки бошқа хизматчиларни ҳам назарда тутганлиги аниқ. Келажакда қандай воқеалар, ўзгаришлар юз бериши клубга алоқадор бўлган барча мутахассислар учун ўта жиддий синов вазифасини ўтайди.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789