Саудия қироли кубоги. Кутилганидек, «Ан Наср» финалда ва Роналдуда дубль...
Хабарингиз бор, кеча оқшомда Саудия қироли кубогининг 2-ярим финал баҳсида «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Халиж» устидан ишончли ғалабага эришди.
Суперлиганинг 10-турида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин жамоамиз бош мураббийи Никола Лазаревич ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Аввало ЎзПФЛдан ва бошқа нашрлардан, нима деган бўлсам, айнан шуни ёзишингизни илтимос қилган бўлардим. Истасам, саволларга жавоб бермаслигим мумкин. Фақатгина нимани айтган бўлсам, шуни ёзинглар. Интервьюларимни ўқисам, айтмаган гапларимни кўряпман.
- Эркин Бойдуллаев ва Бобур Йўлдошевнинг жароҳати ҳақида гапирсангиз.
- Бобур Йўлдошев "Насаф"га қарши ўйинда у ноқулай бўлиб, жароҳат олди. Шифокорлар билан гаплашяпмиз, уни "Пахтакор"га қарши ўйингача сафга қайтаришга ҳаракат қиляпмиз. Бойдуллаевга келадиган бўлсак, у сўнгги жароҳатини қайталаб олди. Уни кейинги ўйинга қўйиб, хавф остига ташламоқчи эмасмиз.
- Жамоа қизил карточкадан кейин кўплаб вазиятлар яратиб, улардан фойдалана олмади. Бунга сабаб нима?
- Шу ўринда яна бир бор айтмоқчиман. Ўйинимиз борасидаги саволларда гапларни ёзишда доимо йўқ гапларнинг ёзилганини кўряпман. Ҳа, ютқазсак ҳам вазиятлар яратяпмиз. Бироқ улардан фойдалана олмаяпмиз. Асосийси - доимо бизда имконият бўляпти, улардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлашимиз керак.
Хабарингиз бор, кеча оқшомда Саудия қироли кубогининг 2-ярим финал баҳсида «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Халиж» устидан ишончли ғалабага эришди.
Европа Чемпионлар Лигасида яримфиналнинг иккинчи жуфтлигида «Боруссия» Дортмундда «ПСЖ»ни қабул қилди.
Ўзбекистон олимпия жамоасининг икки аъзоси – Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов Японияга қарши Осиё кубоги U23 финалида ўйнамайдиган бўлди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789