Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган «камбэк». Бошқача айтганда, жаҳон футболида «камбэк»ларнинг янги қиро-ли бош кўтарди. «Виктория Мемлинген» олдида энди «камбэк»севар «Байер» ҳам шунчаки, дам олади...
Диққат қилинг, камтарин «Виктория Мемлинген» қандайдир сеҳрли тарзда 5та гол камомадини йўққа чиқариш билан чекланиб қолмай, якунда ғалабани ўз томонига ҳам оғдирди - 7:6. Боз устига, номи ғалаба маъносини англатувчи Мемлинген жамоаси бу ишни «Вюрцбург II»га қарши кечган сафар ўйинида амалга оширди.
Ўйин сценарийсига қисқача шарҳ: мезбонлар 30-дақиқага қадар меҳмонларни 5та жавобсиз гол билан «сийлашди». Ишониш қийин, лекин «Вюрцбург» шундан сўнг бирданига бўшашди ва 5:0 кўринишидаги устунликни қўлдан чиқарди. Ҳаммасини «Виктория» ҳужумчиси Филипп Майер бутунлай буриб юборди. У 34-55-дақиқалар оралиғида 5та гол уриб, мувозанатни тиклади - 5:5. Шундан сўнг навбат Янник Якобга келди ва у 56 ҳамда 67-дақиқаларда «дубль» қайд этди. «Вюрцбург II» якунда яна 1та гол урди, аммо мағлубиятни тан олди, барибир - 6:7. «Камбэк»ни «Виктория Мемлинген»дан ўрганинг!