Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
45-дақиқа: «Генк», 46-дақиқа: «Юнион», 89-дақиқа: яна «Генк» ва 90+4-дақиқа: «Антверпен» - бу Бельгия чемпионати якуний турида «олтин» учун борган кураш хроникаси.
Оддий айтганда, Марк ван Боммель бошқарувидаги «Антверпен» фантастик сценарий асосида Бельгия чемпионига айланди! Клуб 1957 йилдан буён биринчи марта чемпионликка эришганини алоҳида таъкидлаш керак. «Антверпен» «плей-офф» босқичининг сўнгги туридан олдин ҳам турнир жадвалида пешқадам эди, лекин параллель равишда ўтган икки ўйин давомида 1-ўрин эгаси тез-тез ўзгариб турди.
Якуний тур арафасида Юпилер лига (Про-лига) бош директори кубок ва олтин медаллар билан вертолётда ҳавога кўтарилиши ва воқеалар ривожини кузатиб бориб, чемпион қаерда аниқланса, ўша ерга учишини айтганди. Финиш маррасида «Антверпен», «Юнион» ва «Генк» чемпионликдан умидвор эди. Эътиборлиси, «Генк» айнан «Антверпен»ни қабул қилган бўлса, «Юнион» ўз майдонида ҳеч нарсага даъвоси қолмаган «Брюгге» билан ўйнади. Турнир жадвали (сўнгги тур олдидан):
«Антверпен» - 46 очко
«Юнион» - 46 очко
«Генк» - 45 очко
«Брюгге» - 33 очко
Охирги ўйинларнинг биринчи бўлими якунида «Генк» ҳисобни очди ва жадвалда 3-ўриндан 1-қаторга сакради:
«Генк» - 48 очко
«Юнион» - 47 очко
«Антверпен» - 46 очко
Танаффусдан кейин «Юнион» дарҳол «Брюгге» дарвозасини нишонга олди ва онлайн-жадвалда янги етакчига айланди:
«Юнион» - 49 очко
«Генк» - 48 очко
«Антверпен» - 46 очко
58-дақиқада «Антверпен» ҳисобни тенглаштирди ва 2-ўринга кўтарилди. 75-дақиқада эса «Генк» - «Антверпен» ўйинида мезбонлар иккинчи голни уришди - 2:1. Хуллас, ўйинларнинг асосий вақти тугаши арафасида ҳам «Юнион» 1-ўринда эди. Бироқ жамоа шундан сўнг қандайдир фалокатга юз тутди: 89, 90}3 ва 90}10-дақиқалар «Брюгге»дан 3та гол қабул қилди. Бу вақтда Генкдаги учрашувнинг 90}4-дақиқасида ўша машҳур Тоби Алдервейрелд «Антверпен»ни 3-ўриндан 1-поғонага кўтарган «олтин гол» муаллифига айланди:
«Антверпен» - 47 очко
«Генк» - 46 очко
«Юнион» - 46 очко
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789