Олимпиячиларимизнинг ҳар бири 30 минг АҚШ доллари билан тақдирланди...
Олимпиадага йўлланма олган Ўзбекистон олимпия жамоаси аъзолари пул мукофоти билан тақдирланди.
Аргентина миллий жамоасининг ЖЧ-2022да ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшган дарвозабон Эмилиано Мартинес ўзига тегишли олтин медални яхши қўриқлаш учун 20 минг фунтга ит сотиб олди.
Daily Star нашрида ёзилишича, «Астон Вилла» кипери олган Бельгия овчаркаси махсус ўргатилган бўлиб, вазни ҳам бинойидек тош босади. Ҳа, ЖЧ-2022нинг энг яхши дарвозабони қўриқлаш ишларига бепарво қарамаслик кераклигини яхши билади...
Эмилиано танлаган зотга мансуб овчаркалар 30 килограммгача келади. Буюк Британия ва АҚШнинг элит ҳарбий бўлимлари Бельгия овчаркасидан кўпинча жанговар вазифаларни бажаришда кенг фойдаланади. Хуллас, Elite Protection Dogs компаниясидан сотиб олинган овчарка энди Мартинеснинг шахсий уйини қўриқлайди. Демакки, футболчи ҳамхонаси, ўғли ва қизининг хафвсизлигидан ортиқча хавотирланмаса бўлади. Яна Қатарда ютилган олтин медаль ва энг яхши дарвозабон учун олган совринидан ҳам.
Умуман, элит зотли итларни қўриқлаш хизматига махсус дастур асосида тайёрлайдиган Elite Protection Dogs компания мижозлари орасида спорт вакиллари етарли. Дейлик, Эмилианонинг амплуадоши - «Тоттенхэм» клуби ва Франция миллий жамоаси дарвозабони Уго Льорис ҳам компаниядан ўргатилган ит харид қилган. Яна «Челси» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Эшли Коул ва боксчи Тайсон Фьюрини мисол тариқасида келтириш мумкин.
ЖЧ-2022 финали сўнгги лаҳзаларини бир эсга олинг. 120-дақиқа тугаган ва ҳисоб 3:3 бўлиб турган паллада Эмилиано Мартинес қандайдир сеҳрли тарзда Рандаль Коло-Муани зарбасини бартараф этиб, Франция термасини ғалабадан мосуво этганди. Кейин нималар бўлганини айтиш шарт эмас. Хуллас, Эмилиано ўша мўъжизакор «сейв»ни эслатиб турувчи татуировра бостирди. Зарбадан кейин ўнг оёғининг тўпга қалқон бўлган айнан ўша нуқтасига.
Олимпиадага йўлланма олган Ўзбекистон олимпия жамоаси аъзолари пул мукофоти билан тақдирланди.
Франция футбол федерацияси биринчилардан бўлиб, Евро-2024даги иштирок учун мамлакат миллий жамоаси футболчиларига бериладиган бонуслар миқдорини эълон қилди
Куни кеча олимпия термамиз бош мураббийи Темур Кападзе «Спорт» телеканалининг «Бизнинг футбол» дастурида мухбирлар қизиқирган саволларга жавоб берди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789