Улар ичида бир таниш чеҳра кўпчилик эътиборини тортгани ва ҳайратга солгани аниқ: «Наҳотки, 1 йил ҳордиқ чиқаришини айтиб, гранд жамоалар таклифларини ортга сурган Юрген Клопп «кончилар»ни шуғуллантираётган бўлса....?»
Йўқ, суратдадаги киши «Ливерпуль» билан хайрлашган германиялик мутахассис эмас, балки «Шахтёр» физиотерапевти Игорь Гршкович. Маълумот учун, хорватиялик ушбу мураббий деярли 20 йилдан буён «кончилар» тизимида фаолият юритмоқда. Хуллас, Гршкович 2007 йили «Хайдук»дан Украина жамоасига йўл олган вақт Клопп ҳали Дортмунд «Боруссия»сида ҳам иш бошлаган эмасди! Айтиш ўринли, ушбу мутахассис Донецкка машҳур Дарио Срна илтимосига биноан, таклиф этилган. Оддий айтганда, Гршковичнинг Донецк жамоасида пайдо бўлишига айнан хорват футболи юлдузи сабабчидир. Физиотерапевт бошида маълум муддат фақат «Шахтёр» сардори - Игорь Дулия билан шуғулланади. Орадан кўп ўтмай, «олтин» қўллари туфайли бутун жамоанинг доимий массажчисига айланади.
Срна «Шахтёр»да спорт директори экан, Гршковичнинг «кончилар» тизимидан кетиши даргумон. Аммо жамоа мураббийи Марино Пушич «Ливерпул»га йўл олиши мумкин эди: Арне Слот уни ўз ассистенти сифатида кўришни истади. Бинобарин, «Ливерпул»нинг янги устози «Фейеноорд»да, ундан олдин АЗда Пушич билан бирга ишлаганди. Лекин хорватиялик мураббий доимий ҳамроҳи таклифини рад этди. Ахир «Ливерпул»да энди Клопп йўқ, «Шахтёр»да эса...