Рамос термадаги фаолиятини якунлади

Рамос термадаги фаолиятини якунлади

«ПСЖ» клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Испания миллий жамоаси янги бош мураббийи Луис де ла Фуэнте билан суҳбатдан кейин фаолиятини якунлашга қарор қилганини эълон қилди.

«Бугун эрталаб янги бош мураббийдан қўнғироқ бўлди ва у мен қандай ўйин намойиш этмай, барибир миллий жамоада унинг режаларидан ўрин олмаслигимни маълум қилди. Келажакда ҳам мени чақирмаслигини тушунтирди. Афсуски, мен ҳали давом этишига умид қилган саргузаштим қисқароқ бўладиган бўлди. Фикримча, миллий жамоадаги ажойиб саргузаштим ёшим билан боғлиқ сабаб билан эмас, ўз қароримга кўра якунланишга муносиб. Месси, Модрич ва Пепе сингари ўйинчиларга қойил қоламан, ҳавас қиламан, аммо энди менда бундай бўлмайди. Ўз мамлакати бош жамоаси шаънини 180 маротаба шараф билан ҳимоя қилган шахс сифатида миллий жамоамизни энди четдан қўллаб-қувватлашда давом этаман. Шунча йил менга доим ишонган барчага чин қалбдан раҳмат!», - дея ёзади Серхио Рамос ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида. Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли ҳимоячи 2005-2021 йиллар давомида Испания миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилган. У 180 ўйинда майдонга тушиб, Испания сафида ЖЧ-2010 ғолиби ва икки карра Европа чемпионлигини қўлга киритган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.