«Реал» Азардан тезроқ қутулмоқчи

«Реал» Азардан тезроқ қутулмоқчи

«Реал Мадрид» энди Эден Азарга ишонмайди ва унинг тезроқ кетишини истайди.

31 ёшли ярим ҳимоячи Мадрид клубининг режаларига кирмайди. Мадридликлар у билан ҳисоблашишмайди, деб ёзади Marca. Ярим ҳимоячи рақобатда имкониятни Родриго Гоэс ва Марко Асенсиога бой берди. Баъзида «Реал Мадрид» мураббийлар штаби Мариано Диасга Эдендан ҳам юқорироқ баҳо беришади. Клуб энди вазият ўзгаришига ишонмайди. Азар «Реал» ундан мамнуният билан қутулишини аллақачон билади, лекин у Мадридни тарк этмоқчи эмас - бу унинг аниқ позицияси. У буни тўғридан-тўғри ва билвосита аниқ кўрсатади. Дейлик, яқинда ярим ҳимоячининг фарзандлари «Реал Мадрид» академиясида таҳсил ола бошлади. Мадрид клуби ЖЧ-2022 Азарнинг юқори савияда ўйнаш истагини тиклайди, деган умидда. Шунингдек, клуб ЖЧдан кейин ярим ҳимоячини қизиқтирадиган бошқа жамоадан таклиф тушишига умид қилмоқда. Аммо ҳозирда Азар «Реал»дан кетиш ҳақида ўйламаяпти. Азарнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи жамоаси таркибида 6 учрашувда 229 дақиқа майдонга тушиб, 1та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.