«Реал» илдамроқ ҳаракат қилди

«Реал» илдамроқ ҳаракат қилди

«Реал» келажак учун янги трансферни амалга оширди.

Мадрид клуби беларуслик 12 ёшли футболчи Алексей Майоровни ўз академиясига қабул қилди. Майоров энди «Инфантиле В» жамоасида тўп тепади. Алексей футболчилар оиласида вакили ҳисобланади унинг бобоси Александр Кистень 1980 йилларда Минскнинг «Динамо» жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Майоров Каталониянинг «Серданьола» жамоасида ўйнаб келаётган эди. Истеъдодли болакай 22та учрашувда ўз ҳисобига 59та гол ёздириб қўйди. Бу натижадан кейин унга Испаниянинг қатор клублари, хусусан, «Барселона» ҳам қизиқиш билдирганди. «Қироллик клуби» Майоров трансфери учун 120 минг евро тўлади. Бу футбол тарихида 12 ёшли болакай учун тўланган энг катта сумма экани айтилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.