«Реал» нишонида уч тўпурар бор

«Реал» нишонида уч тўпурар бор

«Реал» раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида келажакда Карим Бенземанинг ўрнини боса оладиган тўпурар олади.

Diario AS нашрининг маълум қилишича, Карло Анчелотти жамоаси вакиллари ёзда трансфер қилиш мумкин бўлган уч нафар ҳужумчини нишонда ушлаб турибди. Уларнинг бари моҳир тўпурар ҳисобланади. Манбанинг таъкидлашича, мадридликлар уч йўналишда иш олиб бориб, «Тоттенхэм»дан Харри Кейн, «Ювентус»дан Душан Влахович ва «Бенфика»дан Гонсалу Рамушни трансфер қилмоқчи. Трансфер экспертларининг айтишича, бу ҳужумчиларнинг бари 80 миллион евродан қиммат туради.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.