АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Реал» жорий мавсум 10та «камбэк» тўплашга улгурди.
Жамоа бош мураббиий Карло Анчелотти эса хотиржам ҳолда, кетма-кет ремонтадалар сирини очди. «Мадрид» 10-«камбэк»ни 27 январь куни камтарин «Лас-Пальмас»га қарши кечган сафар ўйини (Ла Лига 22-тури)да расмийлаштирди. Ҳа, «Қироллик клуби» анча қийналди, лекин 3 очкони ўз томонига оғдириш йўлини топди, барибир.
Лас-Пальмасда ҳисобни мезбонлар очишди иккинчи бўлимнинг илк қисмида. Олдинда вақт етарли эди, бошқача айтганда, «Реал»нинг яна бир ремонтадаси учун яхшигина имконият туғилди. Тўғриси, Карло Анчелотти жамоаси шу режим бўйича ишлашни хуш кўраётгандек. Мана, «Реал» бу мавсум амалга оширган барча «камбэк»ларга назар солсак, ғалаба келтирган 7та гол ўйинларнинг 80-дақиқасидан кейин урилди. «Лас-Пальмас» билан баҳсда эса Винисиус Жуниор тезда мувозанатни тиклади, аммо ҳал қилувчи голни анча кутишга тўғри келди. Хуллас, «Мадрид» бу сафар ғалабани 84-дақиқадаги гол эвазига ўз тарафига бурди. Тони Кроос ижросидаги қойилмақом бурчак зарбаси ва Орельен Тчуаменидан бош билан дарвозанинг узоқ бурчагига йўлланган чиройли гол.
«Камбэк»лар ёхуд испанлар талқинида айтганда, ремонтадалар - «Реал Мадрид»нинг классик қуроли. Афтидан, ҳамма бунга аллақачон ўрганиб бўлди, аммо барчасидан ҳайратланмаслик ва лол қолмаслик ҳамон қийин, барибир. Қолаверса, Анчелотти жамоаси жорий мавсум ўйинлар боришини умуман ўзгартириб юбориш кўникмасини мутлақо янги даражага кўтарди.
«Камбэк»лар сони 10та етгани барчасини кўрсатиб турибди. Жуда таъсирли, тўғрими? Дейлик, 2та жамоа «Реал»нинг ушбу «ҳийла»сига 2 мартадан учди. Аниқроғи, «Альмерия» ва «Наполи» клублари «Мадрид»га қарши кечган 2тадан ўйинда ижобий ҳисобни ушлаб қолиш уддасидан чиқмади. Яна бир факт: «қаймоқранглилар» ҳозирга қадар ҳисобда ортда қолган ўйинлар якунида жами 19 очко тўплашди. Лекин буниси мавсум рекорди эмас. Ҳар ҳолда, журналист Алексис Мартин-Тамайонинг ҳисоб-китобига кўра, «Жирона» ютқазиб турган ўйинлари якунида 22 очкони қутқариб қолди жорий мавсум.
«Реал»нинг 10та «таъмирланган» ўйинини олсак, уларда энг кўп гол Жуд Беллингемга тегишли - 8та. Хоселу ҳам «камбэк»ларда ўта маҳсулдор. Унинг 6та голидан ярми ғалабани таъминлади. Беллингемда ҳам ремонтада ғалабани таъминлаган голлар сони 3та. Қизиғи, қутқарилган баҳсларда захирадан майдонга тушган футболчилар атиги 3та гол уришган: Хоселу («Атлетико»га қарши суперкубок баҳси), Нико Пас («Наполи»га қарши ЧЛ учрашуви) ва Орельен Тчуамени («Лас-Пальмас»га қарши Ла Лига ўйини). Асосийси, «жокер»ларнинг ҳар бир голи ғалаба тортиқ этгани билан қадрли.
Ҳа, «Реал» ўйинга қандай қўшишни яхши билади. Карло Анчелотти эса кучли захира ўриндиғидан миннатдор. Мадридлик мухлислар жамоа ҳамиша иккинчи бўлимда динамика шиддатини сезиларли даражада ошириб боришини аллақачон пайқашган, албатта. Зеро, «Мадрид» танаффусга қадар кўпинча нисбатан бамайлихотир кўринади, футболчилар тўпни оддий услубда айлантиришади, аммо иккинчи 45 дақиқалик бошлангач, ҳужумлар довули бошланади. Бунинг натижасида рақиб ўзининг жарима майдонига қамалиб олишдан, охирги сонияларгача ҳимояланишдан ўзга чора тополмайди. Бундай ҳамлага камдан-кам жамоа бардош беради. Жорий мавсум атиги 4та жамоа «Реал» довулига қарши муносиб туриш уддасидан чиқди: «Бетис», «Севилья», «Райо Вальекано» ва «Атлетико» (2 марта). Умуман олганда, Диего Симеоне жамоаси «Реал»ни енгган ягона дружинадир (эътиборлиси, «матрасчилар» бу ишни 2 марта уддалашди - сентябрь ойида Ла Лига ва январда кубок баҳсида). Анчелоттининг фикрича, камбэклар асосан сифатли захирачилар билан боғлиқ. «Ҳар сафар захира ўриндиғига қараганимда, ўйин боришини ўзгартириш, ҳаракатларга зарур нақш бериш учун кўплаб вариантларни кўраман. Қисқаси, ихтиёримда кучли захира ўриндиғи бор, шу туфайли учрашувлар тақдирини ўзгартира оламиз. Захира вакиллари ҳар доим катта энергия олиб киришмоқда», - деди италиялик мураббий «Лас-Пальмас»га қарши ўйиндан кейин.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789