«Реал»нинг асосий мақсадлари аниқ

«Реал»нинг асосий мақсадлари аниқ

«Реал» мутасаддилари жамоага керакли футболчилар трансферини олдиндан ҳал қилиб қўйиш одатини анъанага айлантириб олди.

Айни пайтда клуб раҳбарияти келаси ёз амалга ошириладиган трансферлар бўйича иш олиб бормоқда. Todofichajes нашри журналистларининг маълум қилишича, мадридликлар 2025 йилнинг ёзида «Ливерпул»дан ҳимоячи Трент Александер-Арнольд ва «Интер»дан марказий ярим ҳимоячи Николо Бареллани олиб келмоқчи. «Қироллик клуби» англиялик ҳимоячини «Ливерпуль» билан мавсум охирида якунланадиган шартномани узайтирмасликка ва Мадридга эркин агент мақомида келишга кўндирмоқчи бўляпти. Барелла учун мадридликлар яхшигина ҳаражат қилишига тўғри келади. Миланликлар билан ҳамкорлиги яна 5 йил давом этиши белгиланган ярим ҳимоячи 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.