Рэшфорд захирада «ўтиради»ми?

Рэшфорд захирада «ўтиради»ми?

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг формасидан хавотирда.

The Mirror нашрининг хабар беришича, «қизил иблислар» жамоаси бош мураббийи Эрик тен Хаг футболчини захира ўриндиғига ўтқазиши мумкин. 2023/2024 йилги мавсумнинг 9та расмий ўйинида Рэшфорд фақат бир марта - 3 сентябрь куни бўлиб ўтган АПЛ доирасида «Арсенал»га қарши ўйинда гол урган эди. Ҳозирда «МЮ» Англия чемпионати турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Эрик тен Хаг шогирдлари навбатдаги ўйинини 7 октябрь, шанба куни ўз майдонида «Брентфорд»га қарши ўтказади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.