Решфордга Осиёдан харидор топилди

Решфордга Осиёдан харидор топилди

Саудия Арабистони клублари ёзда Маркус Рэшфордни сотиб олишга ҳаракат қилишлари кутилмоқда.

The Telegraph хабарига кўра, Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод», «Ал Ҳилол», «Ан Наср», «Ал Аҳли» ва «Ал Қодисия» каби жамоалари Рэшфордни ўз сафига қўшиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Аммо англиялик форвард Европани тарк этгиси келмаяпти.

Қайд этилишича, «МЮ» Рэшфордни қишдаёқ сотишга тайёр, бироқ айни дамда расмий таклифлар йўқ. Харидорларни футболчининг юқори маоши, ҳозирги формаси ва майдон ташқарисидаги хатти-ҳаракатлари қониқтирмаяпти.

27 ёшли ҳужумчининг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 55 миллион еврога тенг.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.