Рико отдан йиқилибди...

Рико отдан йиқилибди...

«ПСЖ» дарвозабони Серхио Рико отдан йиқилиб, бошидан жиддий жароҳат олди.

29 ёшли дарвозабон Испанияда от миниб юрган ва йиқилишдан кейин бошидан жароҳат олган. Футболчи касалхонага ётқизилган ва интубация қилинган (нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш учун трахеяга эндотракеал трубка киритилган), деб хабар бермоқда Маrcа нашри. Бошқа маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса йиқилиш натижасида эмас, югураётган отнинг Риконинг бўйнига уриши натижасида содир бўлган. Футболчини ерда турганида от ва арава уриб юборган деган версия ҳам бор. Бу маълумотларнинг барчаси тасдиқланмаган, ҳозирча расмий версия йўқ. Рико 2020 йилдан буён «ПСЖ» сафида тўп суради. Жорий мавсумда дарвозабон парижликлар сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.