Италия «А» серияси. 6-7-турлар: Янги тизимда Лаутаро ягона!
«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес захирадан майдонга тушиб, 28 дақиқа оралиғида 4та гол урди.
Сизга яхши маълумки кеча оқшомда Европа Конференциялар Лигаси финалида «Рома» ва «Фейеноорд» клублари бош моврин учцун кураш олиб боришди.
Албания пойтахти Тиранада ўтказилган баҳсда Николо Заньолонинг ягона голи римликларга Еврокубоклардаги дастлабки совринни тақдим этди. Айтганча, «Бўрилар» сафида миллий термамиз сардори Элдор Шомуродов 89-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
Шу ўринда айтиш жоикзки, «Рома» устози Жозе Моуриньо ўзига хос рекордни қайд этди — португалиялик мутахассис ЕЧЛ, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасида ғолиб чиққан биринчи мураббий фаолиятида 5-Еврокубокни қўлга киритди.
Шунингдек у мураббийлик фаолиятидаги 26-совринни Римдаги дебют мавсумда ютди. У сўнгги бор 2017-йилда соврин ютганди.
Чунончи, А Серия клуби 2010-йилдан бери илк бор Еврокубок ютди. 22 йил аввал айнан Моуриньо “Интер” билан Чемпионлар Лигасини ютганди;
Зотан, бу беназир мутахассис қанчалар димоғдор туюлмасин, ўз номини футбол тарихига ўчмас қилиб ёза олган тилмоч Жозе ҳурматга лойиқ инсон ва, албатта, буюк мураббий!
ЕКЛ. Финал
РОМА — ФЕЙЕНООРД 1:0
25 май. Албания. «Эйр Албания»
Гол: Дзаньоло (32).
Рома — Патрисиу, Манчини, Ибаньес, Смоллинг, Кристанте, Пеллегрини, Мхитарян (Оливейра, 17), Залевски (Спинаццола, 67), Карсдорп (Винья, 89), Дзаньоло (Верету 67), Абраҳам (Шомуродов, 89).
Фейеноорд — Бейло, Маласиа (Жаҳонбахш, 89), Сенеси, Траунер (Педерсен, 74), Гертрюйда, Кўкчи (Волемарк, 88), Эурснес, Тил (Торнстра, 59), Синистерра, Нелсон (Линссен, 74), Дессерс.
Огоҳлантиришлар: Траунер (25), Пеллегрини (37), Залевски (67), Патрисиу (84), Спинаццола (90+4).
«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес захирадан майдонга тушиб, 28 дақиқа оралиғида 4та гол урди.
«Реал» мавсум кашфиёти «Жирона» майдонида ўта эркин ўйнаб, рақибга хитоб қилди гўё: «Бўлди, энди ерга туш».
Манчестернинг ҳар икки клуби мағлуб, «Ливерпуль» эса ношуд ҳакамлик қурбони - АПЛнинг навбатдаги тури турли маънода чинакам «тўс-тўполон» ичида қолди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789