АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Италияда 2 январь куни қишки трансферлар бозори расман очилади.
Матбуот хабарларига қараганда, жумладан, «Рома» раҳбарияти жамоа билан хайрлашадиган футболчилар рўйхатини шакллантиришга улгурган. Унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам бор...
Ҳозирга қадар Ўзбекистон миллий жамоаси сардорига даъвогар клублар қаторида «Монца», «Специя», «Кремонезе», «Сассуоло», «Фиорентина», «Торино», «Сампдория» ва «Болонья» тилга олинди. Улардан айримлари трансфер бўйича «Рома»га расман мурожаат қилган ва ҳамон келишувдан умидвор. Corriere della Sera газетаси маълумотига кўра, Рим клуби Элдор Шомуродов трансфери учун якуний нарх ҳам белгилади - 10 миллион евро. Ҳужумчини мавсум охиригача ижара асосида ўйнатишни ўйлаётган клублар ҳам унинг учун кейинчалик шунча тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши керак.
Охирги маълумотларга қараганда, Элдор Шомуродов учун 3та жиддий даъвогар бор - «Торино», «Фиорентина» ва «Сампдория». Ҳамюртимизнинг ўзи «Торино» вариантига мойил эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ «Рома» футболчимизни Турин клубига ижара келишуви бўйича юбормоқчи эмас, аксинча, тўлақонли трансфер хоҳламоқда. Тўғри, яна бир вариант бор - «Рома» Шомуродовни «Торино» ярим ҳимоячиси Саша Лукич билан алмаштиришга қарши эмас. Tuttosport хабарида айтилишича, «Рома» бош директори Тьяго Пинту бу масалада «Торино» раҳбари Давиде Ваньяти билан учрашишга тайёр.
Sky Sport Italia хабарига кўра, «Торино» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Туринликлар январь ойида Шомуродовни ўз сафига қўшиб олиш учун музокараларни давом эттирмоқда.
Қайд этилишича, «Торино» ҳужумчиси Пьетро Пеллегрининг жароҳат сабабли узоқ муддатга сафдан чиққани Шомуродовнинг трансферини тезлаштириши кутилмоқда.«Торино»дан ташқари, «Фиорентина»нинг имконияти ҳам юқори баҳоланмоқда. Яна бир хабарга кўра, римликлар «Сассуола» ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези эвазига Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Эдуардо Бовени таклиф қилмоқдалар.
Айтганча, «Рома» Португалия йиғинидан ўрин олган охирги назорат ўйинида Нидерландиянинг «Валвейк» клубини 3:0 ҳисобида енгди. Элдор ушбу баҳсга 61-дақиқада қўшилди. «Рома» 2022 йил ҳисобидан охирги ўйини 30 декабрь куни Тригориядаги машғулотлар базасида «Витербес»га қарши ўтказади. Бўлажак «ўртоқлик» ёпиқ эшиклар ортида бўлади, яъни Жозе Моуриньо талабига кўра, ОАВ вакиллари ҳам, мухлислар ҳам қўйилмайди. Маълумот учун, «бўрилар»ни олдинда 4 январга белгиланган «Болонья»га қарши «А» серия ўйини кутмоқда.
Шомуродов «махсус» терма жамоада
Sport.sky.it сайти «А» сериянинг жорий мавсуми энг кам ўйин вақтига эга бўлган таниқли футболчилардан ўзига хос рамзий жамоа тузди. Унинг ҳужум чизиғига Элдор Шомуродов қўйилди.
«А» серия-2022|2023: етарли амалиётсиз қолаётган таниқли футболчилар рамзий терма жамоаси
Дарвозабон: Алессио Краньо («Монца») - 0
Ўнг қанот ҳимоячиси: Рик Карсдорп («Рома») - 549 дақиқа
Марказий ҳимоячи: Брэм Нютинк («Удинезе») - 383 дақиқа
Марказий ҳимоячи: Марио Жила («Лацио») - 87 дақиқа
Чап қанот ҳимоячиси: Маттео Ружери («Аталанта») - 112 дақиқа
Ўнг қанот ярим ҳимоячиси: Шимон Журковски («Фиорентина») - 30 дақиқа
Плеймейкер: Диего Демме («Наполи») - 20 дақиқа
Чап қанот ярим ҳимоячиси: Роберто Гальярдини («Интер») - 173 дақиқа
Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Роберто Сориано («Болонья») - 637 дақиқа
Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Жереми Бога («Аталанта») - 74 дақиқа
Ҳужумчи: Элдор Шомуродов («Рома») - 115 дақиқа
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789