Роналдунинг маслаҳати маъқул

Роналдунинг маслаҳати маъқул

Саудия Арабистони футболига мослашиб олган Криштиану Роналду ўзи ўйнаётган «Ал-Наср» раҳбариятига бразилиялик ярим ҳимоячи Каземирони сотиб олишни маслаҳат берди.

Клуб раҳбарияти португалиялик юлдуз тавсиясига амал қиладиган бўлди ва Каземиро трансферига тайёргарлик кўрмоқда. Роналду 31 ёшли таянч ярим ҳимоячининг имкониятларини яхши билади. Бу икки футболчи аввал «Реал»да, кейин эса «Манчестер Юнайтед»да бирга ўйнаган. Манкунианликлар Каземиро трансферидан у қадар рози эмас. Улар катта маош олаётган футболчи билан хайрлашишни исташпяти. «Юнайтед» билан 2026 йилнинг ёзига давом этадиган шартнома тузган бразилиялик футболчи ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарши эмас. «Ал-Наср» мутасаддилари Каземирони олиб келиш учун бошқа легионер - Европага қайтишни истаётган Секо Фофанани қўйиб юборишга рози бўлган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.