Роналдунинг жароҳати сабаб «Ан Наср»нинг Хитойдаги ўйинлари қолдирилди

Роналдунинг жароҳати сабаб «Ан Наср»нинг Хитойдаги ўйинлари қолдирилди

«Ан Наср» Криштиану Роналдунинг жароҳати сабаб Хитой клублари билан баҳсларни кейинга қолдирди.

«Афсуски, «Ан Наср»га боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, 24 ва 28 январ кунлари ўтиши керак бўлган икки ўйиндан иборат тур номаълум муддатга қолдирилганини маълум қиламиз.

Биз бу ерга — Шенчженга хитойлик футбол мухлислари ва, айниқса, Роналду фанатлари ҳурмати учун келдик. Имкон қадар тезроқ янги ўйинлар санаси бўйича келишиб оламиз. 

Хитойлик мухлисларимизни яхши кўрамиз ва улар учун имкон қадар тезроқ ўйнашга умид қиламиз», — дейилади клуб баёнотида.

«Ан Наср» Хитойнинг икки жамоаси — «Шанхай Шенхуа» ва «Ҳангжоу Гринтаун» билан ўртоқлик баҳслари ўтказиши керак эди.