Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
8 апрель санасида «Фрайбург» ўз уйида «Бавария»га имкониятни бой бериб (0:1), Бундеслигада 5-ўринга тушиб кетди.
Лекин энг қизиқарли воқеа беллашув арафасида юз берди. Мезбонлар бош мураббийи Кристиан Штрайх ўйиндан аввалги матбуот анжуманида журналист саволига жавобан ёрқин монологни баён этиб, унда футболни замонавий жамиятга қиёслади. Дангал эътироф мавзусига ўтишдан аввал Штрайхнинг мураббийлик фаолиятига оид қисқача маълумот берамиз.
У 2011 йил декабридан «Фрайбург»ни бошқармоқда. Топ-чемпионатлар бешлигида фақат Диего Симеоне битта жамоада ишлаш бобида ундан бир неча кунлик кўпроқ стажга эга. Штрайх 1995 йилдан бери «Фрайбург» тизимида ишламоқда. Штрайхдан мураббийликдаги босим ҳақида сўрашди. У мавзуни неокапитализмгача кенгайтирди. Германиялик мутахассисга касбдошлари ўртасидаги қўнимсизлик хусусида савол берган касбдошимиз мисол тариқасида «Байер» (мавсумдаги омадсиз старт учун клуб Жерардо Сеоанени истеъфога чиқарганди), аутсайдерга айланган «Герта» (Сандро Шварц ҳам истеъфога чиқарилди) ва ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш қийинчиликларидан нолиган Марко Розени тилга олганди:
- Ҳозир узоқ вақт битта клубда ишлайдиган сиз каби мураббийлар жуда кам, уларнинг фаолияти тахминан 1 йилдан ошмайди. Бундеслигадаги касбдошларингиз фаолиятини қандай баҳолайсиз?
- Мураббийларга бўлган босим жуда кучли, лекин жамиятимиздаги босим ундак кам эмас. Чунки бизни доимо телевизорда кўрсатишади, мухлислар футболни яхши кўришади. Ҳатто айрим ҳалокатлар ҳам уларни тўхтата олмайди. Тўғри, мудҳиш ҳодисалар фақат футболда эмас, жамият билан ёнма-ён юради. Босим жуда кучли. Ҳозир ҳамма нарса индивидуаллашиб кетган, кўплаб соҳаларда алоқа ришталари қолмади...
Илгари меҳмонхоналар оилалар томонидан бошқариларди. У ерда сизу-бизга таниш кишилар ишлашарди. Чунки алоқалар бир неча йилларга чўзиларди. Энди ҳаммаси ўзгариб кетди: биз йирик корпорациялар даврида яшаяпмиз. Муаммоларимиз анча кўпайиб қолди. ўрта синф, кичик ва ўртача компаниялар ҳақида кўп гапирамиз. Ҳозир улар ўта оғир даврни бошдан кечиришмоқда. Ваҳоланки, ўз вақтида йирик корпорациялар эмас, айнан ўрта синф корхоналари жамиятга тараққиёт ва бойлик олиб келганди. Энди йирик корпорациялар туфайли алоқалар узилиб қолди. улар тараққиётга путур етказишмоқда. Футболда ҳам шундай манзарани кузатиш мумкин. Мураккаб вазият таъсирида руҳий муаммога дуч келган кишилар пайдо бўлишди, уларнинг сони кўпайиб бормоқда. Уларнинг чеҳраларида илиқлик йўқ, мўлжаллаган ишлари ҳам, алоқалари ҳам йўқ. Бу жамиятнинг умумий муаммоси.мана шу нарса мени ташвишлантирмоқда.
Барча касбдошларимномидан гапиришни истамайман... бунинг менга бевосита дахли йўқ. Яхшиси, буни ўз вазифаларини аъло даражада уддалаётган, лекин 8-12 ойдан кейин, ҳатто 2-4 ойдан кейин ишсиз қолаётган мураббийлардан сўранг.
Футбол доимо жамиятнинг акси бўлиб келган. Спорт директорлари ҳам ўта улкан босим остидалар. Жамоа 2-3 марта мағлубиятга учраса, матбуотда шов-шув кўтарилади. Бу жуда ёқимсиз қилиқ. Авваллари бунақа жирканчликлар бўлмасди. Бу билан ўтмиш авлодларини устун қўймоқчи эмасман - асло. Аксинча, 80-100 йил аввалгилар замондошларимизга нисбатан ёмонроқ бўлишган. Бироқ бизга ростгўйлик, ошкоралик етишмайди. Ҳозир кимнингдир хатосини унинг ўзига юзма-юз айтиш тобора камайиб кетмоқда. Биз улкан корпорациялар даврида яшаяпмиз. Кичик компаниялар солиқларни ўз вақтида тўлайдилар, чунки жамиятни қўллаб,қувватлашлари керак. Мегакорпорациялар эса тўламайдилар, тўлов вақти келганида мамлакатни ўзгартирадилар ва шантаж қиладилар. Ҳозирги ҳолат мана шу. Бу неокапитализм, биз шу даврда яшаяпмиз. У дунёни вайрон қилмоқда. Бу менинг шахсий фикрим. Албатта, мен оддий мураббийман, аммо сиз сўрадингиз, мен жавоб қайтардим.
Штрайх аввал ҳам футбол ҳақида эмас, адабиёт, пул маъбуди ва неолиберализм ҳақида гапирганди
Энди «Фрайбург» устозининг бошқа мавзулардаги шарҳларига ўтамиз.
• Адабиётнинг буюклиги шундаки, у ўқувчига шарҳлаш эркинлигини беради. Мени асарнинг қандай яратилиши қизиқтиради. Материал қаердан олинади, бошланғич ғоядан матн тайёр бўлгунча қандай йўл босиб ўтилади? Чинакам махфийлик. У сизни хаёлот оламига етаклайди. Лекин ундаги ўй-фикрлар қандай яратилади? Ҳаётий воқеалар занжири, қизғин мулоқотлар ёки бошқа китоблардан олинган таассуротларданми? Агар бош қаҳрамон шифокор бўлса, адиб мавжуд шифокорлар билан учрашиб, кейин ўз қаҳрамонини тасвирлайдими ёки фантазияга асосан яратадими? Масалан, Достоевский «Ака-ука Карамазовлар»ни қандай ўйлаб топган? 50 саҳифали персонаж тавсифини ўқий бошлаганимда, қулоқларимни узиб олгудай тортишганда ҳам, турғиза олишмаган.
• Баъзан менга қараб турган шогирдларим кўнглидан қандай ўй ўтаётганини яққол ҳис этаман: «Умуман, у биздан нима истайди?» Бундай пайтда доимо уларга айтаман: зериккан бўлсангиз, Иньестанинг ўйинларини кўринг, Хавини кузатинг. Уларнинг бошлари доимо кўтарилган ҳолатда: ўнг, чап қанотлар, олдиндаги ҳудуд , барча бўшлиқ уларнинг назоратида, барча юришлар ҳисоб,китоб қилинган. Бунга узоқ машғулотлар кўмагида эришиш мумкин.
• Санъат арбобларининг иш услуби ҳам шунга яқин. Пикассо муваффақиятнинг 90 фоизи машаққатли меҳнат, 10фоизи туғма истеъдод, деганди.
• Замонавий футболдаги рақамларни кўрганда, кўзларим пешонам остига кириб кетади. Бонуччининг «Юве»дан «Милан»га ўтганидаги воқеа ёдимда. Кьеллинининг синглиси нуфузли нашр вакилиги шундай деганди: «Афсуски, Леонардо кетди. Ахир у «ювентини» оиласининг аъзоси ва бизнинг сардоримиз эди. Бироқ пул маъбуди ғолиб чиқди. Ана шу маъбуд дунёни босиб олмоқда. Фақат буни одамлар у ҳамма жойни эгаллаб олганидан кейин ҳис этадилар.
• Спортнинг асл мазмуни доимий ғалаба қозониш эмас. Касб танлаётганимизда ғалабалар ва мағлубиятларга дуч келишимизни билардик , ҳаётимиз улар билан тўлган. «Бугун биз ғалаба қозонишимиз шарт» ибораси билан спорт ўз мазмунини йўқотади.
• «ПСЖ», «Манчестер Сити» каби жамоалар тизимида 10та ўйиндан 9тасида ғалабага эришиш талаб этилади. Телбалик. Очиғини айтаман, мен бу клублар мураббийлари ўрнида бўлишни истамайман. Футбол индустрияси , гўёки, лимон. Уни эзғилаб, имкони борича кўпроқ манфаат олишга уринадилар. Асл қадриятларга эга бўлган футбол яшай олмаслигидан узоқ вақт хавотирда юрдим. Энди ишончим комил: чинакам ўйиннинг мухлислар сони миллионлардан миллиардга кўтарилган замонда фойда ортидан учарлар унга рахна сола олмайди.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789