Моурни Туркияга чорлашмоқда
«Фенербахче» Жозе Моуриньони мураббийликка таклиф қилиши мумкин.
«Пахтакор» яримҳимоячиси Диёр Холматов фаолиятини Россия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
«Инсайды от Карпа // Карпов» телеграм каналининг ёзишича, «Ростов» клуби «Пахтакор» футболчисига қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, ростовликлар бош мураббийи Валерий Карпиннинг ўзи Ўзбекистон олимпия жамоаси аъзосига қўнғироқ қилган.
«Пахтакор» клуби расмийси Равшан Салимов эса бу борадаги хабарда клубнинг хабардор эмаслигини маълум қилган.
«Россияда Карпин Диёр Холматовга қўнғироқ қилиб уни «Ростов»га чақиргани ҳақида маълумот чиқди. Лекин нимагадир бу қўнғироқдан Диёрнинг хабари йўқ. Унга ҳеч ким қўнғироқ қилмаган. «Пахтакор»дагиларда ҳам бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Қизиқ, бу ўйинни ортида нима ётар экан-а?», - дея ёзади Салимов.
Айтганча, Диёр ўз вақтида Тожикистон миллий термаси (2003-2007 й), ”“Нефтчи”(1996-2007 й) ва “Пахтакор” (2008-2010 й)да жавлон урган Акмал Холматовнинг уғли ҳисобланади.
«Фенербахче» Жозе Моуриньони мураббийликка таклиф қилиши мумкин.
«Севилья» марказий ҳимоячиси Серхио Рамос фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.
Саудия Арабистони клублари ёзда 10 нафар машҳур футболчи билан шартнома имзоламоқчи.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789