Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Қозоннинг «Рубин» клуби «Бунёдкор» вакили Умарали Раҳмоналиевга жиддий қизиқмоқда. Маълум бўлишича, Татаристон клуби яқинда футболчи трансфери масаласида расмий таклиф юборган.
Унга кўра, «Рубин» Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сардори учун 50 минг доллар тўламоқчи. Лекин «Бунёдкор» раҳбарияти бу сўровни дарҳол рад этиб, қозонликлар музокара бошлашни исташса, жиддийроқ таклиф юборишлари кераклигини билдирган. Аниқроғи, «қалдирғочлар» 18 ёшли футболчи учун 1 миллион доллар сўрашгани айтилмоқда. Раҳмоналиевнинг ўзи эса «Рубин» сафига қўшилишга қарши эмас. Таъкидланишича, агар клуб ярим ҳимоячининг хоҳишига қарши чиқса, у 2022 йил якунигача мўлжалланган шартномасини бир томонлама бекор қилишга ҳам тайёр. Transfermarkt портали Раҳмоналиев трансферини 200 минг еврога баҳоламоқда. Маълумот учун, наманганлик ярим ҳимоячи Суперлиганинг жорий мавсуми 11та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урди.
ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев бу борада «Бунёдкор»ни ақл билан иш тутишга чақирди. «Биздаги маълумотга кўра, «Рубин» футболчи учун 50 минг евро бермоқчи. Унга Леонид Слуцкийнинг ўзи қизиқиб қолган, бу муҳим жиҳат. Футболчининг шартномаси шу йил якунида ўз кучини йўқотишини инобатга олсак, у келаси мавсум «Бунёдкор»ни эркин агент мақомида тарк этиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, савдони ақлга сиғадиган даражада олиб бориш тўғрироқ. Агар унга «Рубин» бош мураббийининг ўзи қизиқиб қолган бўлса, жамоа нархни 100-150 минг еврогача кўтариши мумкин. Ўзбекистон клуби учун ёмон сумма эмас. Чунки «Бунёдкор» трансфер тўловидан ташқари, «Рубин»дан машғулотлар компенсацияси ҳам талаб қилади. «Рубин» Россия қуйи дивизионида эканлиги ҳамда Раҳмоналиев «Бунёдкор» академиясида 2015 йилдан буён қайд этиб келинаётгани инобатга олинса, «қалдирғочлар» шунинг ўзигаёқ тахминан яна 130 минг доллар талаб қилишга ҳақлидар. Демак, бунинг ёнига трансфер суммаси ҳам қўшилса, 18 ёшли футболчи учун ёмон нарх чиқмайди. Қўшимчасига, «Бунёдкор» футболчининг эҳтимолий кейинги трансферидан маълум фоиз олиш бўйича ҳам келишувга эришиши мумкин.
Шу ўринда бир масалани эслатиш керак. 2018 йили «Анжи» Достон Ҳамдамовга харидор бўлган ва 300 минг евро таклиф қилган. «Бунёдкор» эса ўшанда ҳам 1 миллион сўраган. Кейинроқ «Анжи» шундай йўл тутдики, Ҳамдамовни текинга олиб кетди. Чунки футболчининг «Бунёдкор» билан шартномасида агар Европадан таклиф тушса, клуб уни 300 минг еврога қўйиб юбориши шартлиги кўрсатиб ўтилганди. Бундай пайт ФИФА футболчининг манфаатларидан келиб чиқиб иш кўради. Айтмоқчиманки, «Бунёдкор»га ўша вақт 300 минг ҳам ёмон сумма эмасди. Аммо ақлсизлик туфайли клуб шундан ҳам қуруқ қолган...», - дея муносабат билдирди Имомхўжаев «Телеграм» каналида.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789