АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Қайсидир маънода Лионель Месси аллақачон шунчаки, оддий фуқаро мақомидан пул топиш бўйича йирик саноат мажмуаси даражасига кўтарилган.
Forbes ҳисоб-китобларига кўра, аргентиналик даҳо ҳар йили биргина рекламанинг ўзидан 65 млн. доллар ишлаб олади. АҚШда «Интер Майами» Леога 12 миллионлик иш ҳақидан ташқари 20,4 млн. бадал пули беради. Бундан ташқари, афсонанинг уммон ортига йўл олишига сабабчи бўлган Apple ва Adidas компанияларидан 50-60 млн. тушум келади.
Месси нафақат тўп тепишни, балки ўзига тегишли воситаларни пулга чақишни ҳам ўрнига қўймоқда. Ўтган йил декабрида у Қатар мундиалида кийган 6та футболкасини аукцион орқали 7,8 млн. долларга пуллаганди. Энди у 13 ёшли пайтида «Барселона» билан имзолаган илк шартнома - салфеткани (!) пуллаш ниятида. Шу кетишда Лео тез орада ўзининг «кумири» бўлган Диего Марадонанинг майкаси сотувида ўрнатилган рекордни янгилаши аниқ.
Стив Хож Англия жарима майдончаси устида «шам» ёққан, Марадона қўл билан гол урганди
Мухлислар ЖЧларини нафақат юксак савиядаги турнир бўлганлиги учун севадилар - унда юз берган воқеалар узоқ вақтгача унутилмайди, айримлари нодир санъат асарлари яратилишига сабаб бўлади. 2022 йилда ФИФА тақдим этган «ЖЧ»ларидаги 100та буюк лаҳза» тўпламида Диегонинг ЖЧ-1986да Англия дарвозасига урган голи 9-ўриндан жой олганди. Маълумки, ўша чорак финал баҳсида аргентиналик даҳо 2та гол урганди - биринчисини қўл билан (лавҳани кўрмай қолган бош ҳакам ва лайнсмен ФИФА тасарруфидаги барча мусобақалардан четлатилган), иккинчисини эса майдон марказидан уюштирган рейддан кейин. «Эҳтимол, бу муаллифнинг қўли билан амалга оширилган футбол тарихидаги энг нафис фирибгарликдир», - деганди англиялик ҳимоячи Терри Бутчер алам билан.
Мазкур воқеа футбол фольклорига «Илоҳий қўл» номи билан кирди. Марадона ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳазил аралаш шундай деганди: «Тўп қисман Яратганнинг қўли ва қисман менинг бошим билан урилди».
Англия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Стив Хож ўша машҳур голнинг «ассистенти» десак, муболаға бўлмайди - айнан шу футболчининг тўп билан муомала қилишдаги хатоси Питер Шилтон дарвозаси олдида туфайли хавфли вазият юзага келган, у ёғи аргентиналик 10-рақамнинг маҳорати (аниқроғи, қўли)нинг маҳсули эди. Ўйиндан кейин Хож Диегонинг футболкаси у учун ўзига хос совға бўлиши мумкинлигини ўйлаган ва майдон четида журналистлар қуршовида қолган Марадонани кутиб турганди. «Жамоадоши билан ер ости йўлига яқинлашган Диегони футболкасидан тортдим. У бир жилмайиб қўйди, лекин либос алмашиш таклифимни рад этмади. Бу чинакам омад эди», - деб ёзганди Хож ўзининг «Марадона футболкасидаги кимса» номли автобиографик асарида. Британиялик футболчи кийиниш хонасига қайтганида, жамоадошлари қўл билан урилган голни қайта-қайта кўриб чиқишаётган, ёвуз даҳо шаънига лаънатлар ёғдиришарди. Буни кўрган Стив Диегонинг футболкасини трусиги ичига яшириб олди.
Марадонанинг вафотига қадар Хож футболкани совға қилиш ёки сотишни сўраганларга рад
жавобини бериб юрди
Кейинчалик у ўз хонасида ёлғиз қолганида, футболка ҳолатини текшириб, ҳайратдан қотиб қолганди - беўхшов бичим, сифатсиз мато, узилиб тушишга шай турган эмблема. Маълум бўлишича, Марадона Аргентина терма жамоаси учун турнирга тайёрланган футболкалар Мексикадаги жазирама иссиққа мос келмаслиги учун танқид қилган, техник ходимлар Мехикодаги дўконларнинг биридан одатий мовий ранг футболкаларни харид қилишган. Либослар аввалдан рақамлаб қўйилганди, лекин логотипни қўл билан тикишга тўғри келганди.
Уйга қайтгач, «Тоттенхэм»нинг собиқ футболчиси бошқа ёдгорлик буюмлари қаторида Марадонанинг футболкасини ҳам бир қутига жойлаб, чердакка яшириб қўйди. Табаррук ёдгорликни илк марта 2006 йилда, унга Аргентина ФФдан қўнғироқ қилишганида эслади. Улар даҳо кийган футболкалар музейини ташкил этишга қарор қилишган ва Хождан футболкани совға қилиш ёки сотишни сўрашганди. Айни шу паллада Стивнинг кўнглидан бир фикр ўтди. У футболка унинг ўзи учун ҳам хотира ёдгорлиги эканлиги ва ҳеч қандай маблағ эвазига уни сотмаслигини айтди. Шундан кейин либосни чердакдан олиб, ўз хонасига илиб қўйди.
Аргентиналикларнинг Хожга қилган мурожаатлари, Германия терма жамоасининг собиқ сардори уларга Марадонанинг ЖЧ-86даги футболкасини ҳадя этганлиги ибрат сифатида айтишгани ҳам самара бермади. Стив илтимосларни қабул қилмади: «Интернетда футболкани 1 млн. фунтга сотиш режаси хусусидаги хабарларга кўзим тушди. Уларни ҳурматсизлик, деб ҳисоблайман - футболка сотилмайди, тамом,вассалом. Уни бир неча ўн йиллардан бери асраб-авайлаб келдим».
Балки британиялик собиқ футболчига қирол Пеленинг футболкаси 2004 йилда аукционда 157 700 фунтга сотилгани таъсир қилгандир. Бразилиялик афсона ЖЧ-1970 финалида айнан шу либосда тўп сурган ва Швеция дарвозасига 2та гол урганди. Балки Хож Марадонанинг футболкасини бир неча баравар қимматроққа пуллаш ниятидадир. Ёдгорликка жамоатчилик эътиборини жалб этиш мақсадида Стив футболкани Англиядаги Миллий футбол музейига ижарага берганди.
Марадона оиласида
футболканинг асл нусха эканлигига шубҳа туғилди
2020 йилдаги Марадонанинг кутилмаган вафотидан кейин воқеалар ривожи жадаллашди - футболканинг баҳси кўтарилиб кетди ва Стив уни сотиш фурсати келганига амин бўлди. «Марадонанинг футболкасини 35 йилдан бери асраб келяпман. У футбол олами, Аргентина ва Англия учун муҳим ўрин тутади. Ишончим комилки, уни харид қилган шахс дунёдаги энг машҳур футболканинг соҳиби бўлганлиги билан фахрланиб юради», - деди Хож ёдгорликни аукционга топширганидан кейин.
Шундан кейин марҳум Марадонанинг оила аъзолари Хожга қарши кураш бошладилар. Жумладан, Дегонинг тўнғич қизи Далма аукциондаги футболка отасининг Англияга гол урганидаги футболкаси эмаслигини баён этди: «Асл футболка кимда эканлигини биламан, лекин уни ҳеч қачон ошкор этмайман. Дадам 1-таймда битта футболкада ўйнаган, танаффус пайтида эса жазирама иссиқ туфайли бошқа футболкага алмаштирган. Тириклик пайтида у менга шундай деганди: «Хож 1-таймдаги либосимни олган. Бутун ҳаётимнинг мазмуни бўлган футболкани ҳеч кимга бермайман».
Шу тариқа ўта жиддий можаро юзага келгач, аукцион раҳбарияти масалага ойдинлик киритиш учун холис компанияга мурожаат қилди. «Дарҳақиқат, Марадона 1-таймда бошқа футболкада ўйнаган, танаффусдан кейин бошқа либосда майдонга тушган. Улар ўртасида муайян фарқ бор. Олиб борилган илмий текширувлар натижасида жаноб Хож олиб келган футболкада Марадона ўша ўйинда дубль қайд этганлигини тасдиқлади», - деди аукционнинг жамоатчилик бўлими директорининг ўринбосари Мелика Хансари.
2022 йил апрелида бўлиб ўтган аукцион савдосида Марадонанинг футболкаси жуда харидоргир бўлди. 5 млн. доллар миқдоридаги дастлабки баҳо қарийб икки бараварга қимматлашиб, 9,28 миллионга сотилди. Уни 35 йил асраб-авайлаган Стив Хож муносиб тақдирланди.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789