Рейтингда биринчи ўринни Англиянинг "Манчестер Сити" клуби эгаллади. Очиғи, сўнгги пайтларда бу жамоа АПЛда ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам муносиб иштирок эта олмаябди. Аммо бу “қизил иблислар”нинг Англия миллий чемпионатида ҳам, Европа чемпионати турнирида ҳам ғалабага асосий даъвогарлар қаторида эътироф этилишига тўсқинлик қилмайди.
Рейтингнинг иккинчи ўринда Арне Слот бошчилигида жорий йилги мавсумда жуда кучли ўйин кўрсатаётган "Ливерпул" жойлашган.
Кучли учликни Италиянинг амалдаги чемпиони, аммо А Сериянинг жорий мавсумида ишлари у қадар юришмаётган "Интер" якунлаб турибди.
Қизиғи шундаки, Чемпионлар лигаси кубогининг амалдаги ғолиби "Реал Мадрид"га кучли бешликдан жой топилмади. Рейтингга кўра “қироллик клуби” олтинчи ўринга жойлаштирилган.