Салвадордаги футбол ўйини вақтида юз берган тартибсизликлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлди (видео)

Салвадордаги футбол ўйини вақтида юз берган тартибсизликлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлди (видео)

Салвадор мамлакати миллий чемпионатида фожиа юз берди.

Мамлакат пойтахти Сан-Салвадор шаҳрида ўтказилган “Альянс” ва “ФАС” клублари ўртасидаги ўйин вақтида тиқилинчлар юз берган. Қайд этилишича, катта миқдордаги мухлислар оқими дарвозалар ёпиқ бўлишига қарамай, трибуналарга ўтишга уринган. Тахминларга кўра, айрим мухлисларга қалбаки чипталар сотилган ва шу боис тартибсизликлар келиб чиққан. Айни вақтда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. 
Расмий маълумотларга кўра, тиқилинчлар оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, камида 500 га яқин одам тиббий ёрдамга эҳтиёж сезган ва уларнинг кўпчилиги шифохонага олиб борилган.

Айни вақтда Салвадор чемпионати баҳслари тўхтатилган.Салвадор президенти Найиб Букеле терговга барча, жамоалар, уларнинг менежерлари, стадион, лига ва футбол федерацияси раҳбарлари жалб этилишини маълум қилди.
“Ким бўлишидан қатъи-назар жазосиз қолмайди”, — дейди Букеле.

Manba: daryo.uz