САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ УЧУН

САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ УЧУН

«Реал» президенти Флорентино Пересга Golden Foot Prestige Award 2022 соврини топширилди. Ушбу мукофот самарали фаолият эътирофидир.

«Бу - улкан шараф. «Реал»даги фаолиятимни эътироф этишгани учун комиссия аъзоларига раҳмат. Ҳаётимнинг катта қисмини ушбу клубга бағишладим. Бутун жаҳондаги миллионлаб одамлар қатори мен ҳам «Мадрид»нинг ашаддий мухлисиман. «Реал» муносиб жойда туриши учун мудом ҳаракатдаман. Мазкур эътироф янада иштиёқ билан ишлаш учун туртки беради», - деди Перес совринни қўлга олганидан кейин.