«Сельта»ни Карвальял қабул қилиб олди

«Сельта»ни Карвальял қабул қилиб олди

«Сельта» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз бергани ҳақида маълум қилди.

Клуб расмий сайти жамоани 2020 йилдан буён бошқариб келаётган Эдуардо Коудет тарк этганини эълон қилди. Унинг ўрнига клубга Карлуш Карвальял янги бош мураббий этиб тайинланди. У билан 2024 йилга қадар келишув имзоланди. Португалиялик ушбу мутахассис бунгача Саудия Арабистонининг «Ал-Ваҳда» клуби бош мураббийи сифатида ишлаётган эди. Маълумот учун, «Сельта» Ла Лигада 12 ўйиндан кейин 11 очко жамғарган ҳолда 16-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.