Сенсация давом этади - Испания ҳам «аут»да!

Сенсация давом этади - Испания ҳам «аут»да!

ЖЧ-2022 1/8 финалида Марокаш Испания терма жамоаси билан беллашди.

Учрашувнинг асосий бўлимларида ғолиб жамоа номи аниқланмади. Қўшиб берилган иккинчи бўлимнинг охирги сониясида испанлар ғалабага анча яқин келишди: янги куч - Пабло Сарабия ғалаба голини киритиши мумкин эди, аммо тўп дарвоза устунини силаб ўтиб кетди. Навбат пенальтилар сериясига келди. «Лоторея»да эса бош саҳнага Ёсин Буну чиқди: у кетма-кет рақибнинг нақ 3та зарбасини бартараф этди, ҳисоб 3:0 ва Марокаш ўз тарихида илк марта мундиал чорак финалида!

 

*** Марокаш терма жамоаси жаҳон чемпионатларининг Африка рекордини такрорлади. «Атлас шерлари» учун бу тарихдаги иккинчи ва 1986 йилдан бери биринчи бўлиб жаҳон чемпионатидаги плей-офф ўйини бўлди. Шунга кўра, улар илк бор ЖЧ чорак финалига йўл олишди. Бу нафақат Марокаш терма жамоаси учун рекорд, балки бошқа Африка жамоаларининг энг яхши натижаларини такрорланишидир. 1990 йилда Камерун, 2002 йилда Сенегал ва 2010 йилда Гана терма жамоалари ҳам мундиалнинг чорак финалига йўл олишган.

*** Испания терма жамоаси Марокашга қарши ўйиннинг биринчи бўлими давомида рақиб дарвозаси томон бор-йўғи бир марта зарба берди (шу ҳам дарвозага аниқ бормади). Бу эса Испания терма жамоаси тарихида ЖЧнинг битта ўйини биринчи бўлимидаги энг ёмон натижа ҳисобланади. Ушбу статистикаси 1966 йилдан буён юритиб келинади.

*** Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ЖЧ-2022 1/8 финалида Марокашга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Opta порталининг хабарига кўра, 34 ёшли Бускетс жаҳон чемпионатидаги 17-учрашувини ўтказди ва собиқ жамоадошларининг рекордини такрорлади. Серхио Рамос ва Икер Касильяс ҳам Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида 17та ўйин ўтказишган.

*** Испания терма жамоаси жаҳон чемпионатида бешинчи марта пенальтилар сериясига эришди. Луис Энрике жамоаси Марокаш билан ўйиннинг пенальтилар сериясида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бунгача ЖЧда фақат Аргентина беш марта ўйиндан кейинги серияда иштирок этган. Испания 5 сериядан 4тасида мағлуб бўлди - бу жаҳон чемпионатининг антирекордидир. Англия ва Италия уч мартадан мағлуб бўлган.

 

МАРОКАШ - ИСПАНИЯ - 0:0

Пенальтилар бўйича - 3:0

6 декабрь. Ар-Райян. «Эдьюкейшн Сити» стадиони. 44667 томошабин.

Бош ҳакам: Фернандо Рапальини (Аргентина).

Марокаш: Буну, Ҳакими, Саисс, Агер (ал Ямик, 84), Мазрауи (Аттийят-алла, 82), Амрабат, Амалла (Шеддира, 82), Унаи (Банун, 120), Зиеш, Буфаль (Эз Абде, 66), ал Носири (Собири, 82).

Испания: Унаи Симон, Ляпорт, Родри, Альба (Бальде, 98), Бускетс, Педри, Гави (Солер, 63), Льоренте, Ольмо (Фати, 98), Асенсио (Мората, 63), Ферран Торрес (Н.Уильямс, 75; Сарабия, 118).

Огоҳлантиришлар: Саисс (90) - Ляпорт (77).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ёсин Буну (Марокаш).

ЎЙИН СТАТИСТИКАСИ

МАРОКАШ ИСПАНИЯ

КЎРСАТКИЧЛАР

6          Зарба  13

2          Аниқ зарба    1

15        Қоида бузиш 14

0          Бурчак тўпи  8

5          «Оффсайд»    4

23 %    Тўп назорати 77 %

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.