Серхио Рамос фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин

Серхио Рамос фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин

Ҳозирда эркин агент ҳисобланган 38 ёшли испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос фаолиятини Аргентина чемпионатида давом эттириши мумкин.

Relevo хабарига кўра, собиқ "Реал" футболчисининг хизматларига Аргентинанинг машҳур "Бока Хуниорс" жамоаси қизиқиш билдирган. Қайд этилишича, томонлар аллақачон дастлабки музокараларни ўтказган. Рамос клуб президенти, афсонавий Хуан Рикелме, шунингдек, "Реал Мадрид"да бирга ўйнаган Фернандо Гаго билан учрашди. Манбанинг қўшимча қилишича, "Бока Хуниорс" Рамосга йилига тахминан 5 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.