«Сўғдиёна» ОФК кубоги плей-офф баҳсини Хўжандда ўтказади ҳамда...

«Сўғдиёна» ОФК кубоги плей-офф баҳсини Хўжандда ўтказади ҳамда...

Олдин хабар берганимиздек, бугун ОФК кубогининг плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Одатдагидек, ушбу тадбирда ўзбекистонлик мутахассис Аваз Бердиқулов бош-қош бўлди. Шундай қилиб, Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси 17 август куни Тожикистоннинг «Хўжанд» жамоасига қарши минтақа финалини сафарда ўтказадиган бўлди. Ўйин Сўғд вилояти маркази Хўжанд шаҳридаги «Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги» марказий ўйингоҳида ўтади.

Агар «Хўжанд» мағлуб этилса, «Сўғдиёна» 6 ёки 7 сентябрь куни Гонконгда «Истрн Лонг Лайнс» билан тўқнаш келади. Жиззах клуби яримфинал ёки финалга қадар етиб борса, мазкур ўйинлар Ўзбекистонда бўлиб ўтади.