«Ўрмончилар» Скарпани сотиб олишди

«Ўрмончилар» Скарпани сотиб олишди

Бразилиялик ярим ҳимоячи Густаво Скарпа «Палмейрас»дан «Ноттингем Форест»га кўчиб ўтди, деб хабар бермоқда инглиз клуби расмий сайти.

Скарпанинг «ўрмончилар» билан келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бразилиялик футболчи эркин агент сифатида «Ноттингем Форест»га ўтди. Ярим ҳимоячи бу йил «Палмейрас» сафида 47 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урди ва 14та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, Скарпа бундан аввал Бразилиядан ташқарида ўйнамаган. 28 ёшли футболчининг фаолиятида «Палмейрас»дан ташқари «Флуминенсе» ҳам бор эди. Бундан ташқари, у ўз мамлакати терма жамоаси таркибида битта ўйин ўтказиб, унда гол ура олмади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.