Скаутинг хизмати оқсаса...

Скаутинг хизмати оқсаса...

«Пахтакор» ОЧЛнинг илк ўйинида ишончни оқламади.

«Браклар» кўп, реализация ва мудофаада катта муаммолар бор. Ҳа, омад келмаган вазиятлар ҳам бўлди. Аксинча, рақиблар  «шерлар»ни кечирган ҳолатларни ҳам кўрдик ўйин давомида...

*** 

«Пахтакор» ёзда ўз таркибига жалб қилганлардан фақат Мэттью Стинворден майдонга тушди ва ўйиндаги энг суст футболчилардан бири бўлди. Sarkisyan (SamvelKarlenich/397) айтаётгандек, қолганлар қани?

- «Легия» афсонаси Михал Кухарчик қани?

- «Пахтакор»га Германиядан келган қирғизистонлик Кими Мерк қани?

- Эронлик 23 ёшли ёш истеъдод Муҳаммадризо Кушки қани?

- Элдор Суюнов ва Санжар Қувватовга рақобатчи бўлиши кутилган Павел Павлюченко қани?

Аббос Файзуллаевни ушлаб қололмаганга яраша, унинг ўрнини муносиблар билан тўлдира билиш керак эди. Келганларга эса имконият берилмаяпти. Саволлар ҳаммага — Максим Шацкихдан тортиб, трансферларда қатнашган ва унга бош-қош бўлганларга.