«Скуадра адзурра» ҳамкори алмашади

«Скуадра адзурра» ҳамкори алмашади

Италия терма жамоаси, аниқроғи, Италия футбол федерацияси Puma билан ҳамкорликни тўхтатади.

31 декабрь куни томонлар ўртасидаги шартнома муддати тугайди ва у узайтирилмайди. Италия терма жамоаси 20 йилдан бери Puma формасини кийиб келади. Бу вақт ичида жамоа жаҳон чемпионати (2006) ва Европа чемпионатларида (2021) ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. Италия федерацияси ижтимоий тармоқларда ўша вақт ичида 13 хил терма жамоа либослари акс этган видеони жойлаштирди. 2023 йилдан бошлаб Италия терма жамоаси Adidas либосини кия бошлайди. Айнан шу компания Италия федерациясининг техник ҳомийсига айланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.